Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Инновацион ривожланиш истиқболларига бағишланди

Инновацион ривожланиш  истиқболларига бағишланди
2010 йил 17 сентябрь куни Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Мамлакатда саноат мулки бозорини яратиш тажрибаси ва истиқболлари» мавзуидаги конференция ўтказилди.

Тадбирда таъкидландики, «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2009 йил 12 мартдаги «Ишлаб чиқариш корхоналарини 2009-2014 йилларда модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарорларини амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси ўтказишнинг яхлит механизми яратилди. Хусусан, илмий-тадқиқот муассасалари билан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ўртасида узвий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, улар билан келишув битимлари ва шартномалар имзоланмоқда.

Конференция иштирокчилари илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнларига татбиқ этишни рағбатлантириш бўйича амалий механизмлар яратилганлигини, имзоланган шартномалар фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги мустаҳкам алоқани таъминлашини таъкидладилар.

Шу билан бирга, соҳада олиб борилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда ҳали муайян камчиликлар ҳам мавжудлиги эътироф этилди. Масалан, иқтисодиётнинг саноат тармоқлари бўйича ўтказилган ўрганишлар қонун ҳужжатларини ижро этишнинг аниқ механизмлари мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда ёки Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикамизда белгиланган режаларнинг бажарилиши таъминланмаган.

Конференция якунида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари, қўмита экспертлари билан биргаликда юқоридаги кўрсатилган муаммоларнинг ечимини топиш, бу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш устида иш олиб бориш лозимлиги қайд этилди. Бунда илмий-амалий тадқиқотларни ва инновацион ишланмаларни ривожлантириш, уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий қилиш ва ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш, республика ярмаркасида имзоланган шартномалар устидан доимий мониторинг ишларини олиб бориш мақсадида молиявий ва моддий ресурсларни ажратиш масаласини кўриб чиқиш, «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинган ПҚ-916 ва ПҚ-1072-сонли қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб бориш асосий вазифа этиб белгилаб олинди.

Конференцияда Қонунчилик палатаси депутатлари, Президент Девони масъул ходимлари, Вазирлар Маҳкамасининг маъсул ходимлари, Иқтисодиёт, Молия ва бошқа бир қатор вазирликлар вакиллари, корхоналар ва ташкилотлар мутахассислари, олий ўқув юртларининг проректорлари ва магистрантлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кўришлар сони: 6117

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими