Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Тиббий таълимнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масаласи муҳокама этилди

Тиббий таълимнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масаласи муҳокама этилди
2010 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Тиббий таълимнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш — аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш кафолати» мавзуида конференция бўлиб ўтди. Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур конференция ишида Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссияси, Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Олий ва ўрта махсус таълим, Адлия, Иқтисодиёт, Молия, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Конференцияда сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш механизми принципиал жиҳатдан қайта кўриб чиқилиб, замон талаб ва эҳтиёжларидан, маҳаллий шарт-шароитлардан, фуқароларнинг хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда мутлақо янгича тарзда ташкил этилганлиги, олий маълумотли шифокорлар томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида республикамизнинг ҳатто, энг чекка ҳудудларида ҳам кам самарали фельдшерлик-акушерлик пунктлари ва амбулаториялар ўрнига қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) барпо этилганлиги, тизимда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг жойлардаги филиаллари, туман ва шаҳарлардаги ихтисослаштирилган вилоят шифохоналари ва бўлимлардан ҳамда тез тиббий ёрдам хизматларидан иборат янги тизим шакллантирилганлиги бу соҳадаги ижобий ютуқлар эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, республикамизнинг барча вилоятлари аҳолиси ўртасида туғма ногиронликнинг олдини олишга ихтисослашган замонавий «Скрининг хизмати» марказлари юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиб келаётганлиги, тиббиёт соҳасида ҳам тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратиб берилиши натижасида муқобил медицина — тиббиётнинг хусусий сектори ривожланиб бораётганлиги қувонарли ҳол эканлиги эътироф этилди.
Шу билан бирга, тиббий таълимнинг ўзига хослигини ва амалдаги «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида олий тиббий таълимга оид алоҳида моддаларнинг мавжуд эмаслигини инобатга олган ҳолда мазкур соҳага оид муносабатларни замон талабларига мос равишда тартибга солиш ва ушбу йўналишдаги мавжуд муаммоларни (бакалавриат, тиббиёт олий ўқув юртида таҳсил олиш муддатини мўътадиллаштириш, магистратура, клиник ординатура, илмий даража олиш механизми билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни) оқилона ҳал этиш масаласи юзасидан таклифлар киритилди.
Конференция якунида иштирокчилар ва мутахассисларнинг асосли таклифлари асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Кўришлар сони: 4878

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими