Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

26.05.2011
Тиббий таълим сифатини ошириш – замон талаби

2011 йилнинг  26 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида "Тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишда олий тиббий таълимнинг тутган ўрни: қонунчиликни такомиллаштириш масалалари, муаммолар ва ечимлар” мавзуида  конференция  бўлиб ўтди.

Ёш журналистлар иштирокида семинар 26.05.2011
Ёш журналистлар иштирокида семинар

2011 йилнинг 26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси билан  Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди иштирокида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: ахборот соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзуида семинар ташкил этилди.

Конференция натижалари муҳокама этилди 19.05.2011
Конференция натижалари муҳокама этилди

2011 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи билан ҳамкорликда “VI Умумжаҳон сув форуми сари – сув хавфсизлиги йўналишида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар” халқаро конференцияси якунларига бағишланган давра суҳбати ўтказди

18.05.2011
Битирувчиларни касбга йўналтириш муҳим вазифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан 2011 йилнинг 18 май  куни  Самарқанд  вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78, 80, 93, 96, 98-моддаларига киритилган ўзгартишларнинг моҳияти  ҳамда Давлатимиз раҳбарининг Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 январь куни бўлиб ўтган мажлисидаги “Барча режа ва дастурларимиз  Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” мавзуидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

13.05.2011
Юксак ҳуқуқий маданият – муваффақият гарови

2011 йил 13 май куни Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Юксак ҳуқуқий маданият – демократик ислоҳотлар муваффақияти гарови” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

12.05.2011
Дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш йўлида


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологлялари масалалари қўмитаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан ҳамкорликда 12 май куни "Ўзбекистонда дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш: қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги долзарб масалалар" мавзуида давра суҳбати ўтказди

11.05.2011
Инсон ҳуқуқлари олий қадрият

Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб амалга оширилаётган «Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!» шиори остидаги дастурига мувофиқ Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари билан ҳамкорликда «Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият» мавзуида давра суҳбати  ўтказилди

Ташаббускор ёшлар тақдирланди 10.05.2011
Ташаббускор ёшлар тақдирланди

2011 йил 10 май куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партиянинг “Ёшлар қаноти” ҳамкорлигида “Мустақил юрт ёшлари – келажагимиз таянчи” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

06.05.2011
Демократик жамиятда конституциявий ҳуқуқ ва парламентаризмни ривожлантириш

6 май куни Қонунчилик палатаси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида «Демократик жамиятда конституциявий ҳуқуқ ва парламентаризмни ривожлантириш: Ўзбекистон ва Франция тажрибаси» мавзуида халқаро семинар ўтказилди.

06.05.2011
Парламент назорати самарадорлигини ошириш давр тақозоси

2011 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан “Парламент ва депутатлар назорати самарадорлигини ошириш, экологик ҳуқуқбузарлик учун ҳуқуқий жавобгарлик тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

05.05.2011
Ёш журналистлар учун семинар

Шу йил 5 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда “Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди вакиллари ҳамкорлигида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: ОАВ олдида турган вазифалар” мавзуида семинар ташкил этилди

04.05.2011
Фуқаролик жамияти институтлари ривожланмоқда

2011 йил 4 май куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Самарқанд минтақавий ахборот таҳлил маркази ҳамкорлигида “Мустақилликнинг 20 йиллиги: Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари тараққиётининг таҳлили ва истиқболлари” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими