Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қирғизистон Ўзбекистон билан парламентлараро алоқаларни мустаҳкамламоқда

Қирғизистон Ўзбекистон билан парламентлараро алоқаларни мустаҳкамламоқда

Айни пайтда Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида чет эл мамлакатлари, биринчи галда қўшни давлатлар билан очиқ, конструктив, ўзаро манфаатга асосланган ислоҳотларни амалга оширмоқда. Бу ўз навбатида Марказий Осиё минтақасида янги сиёсий муҳит яратишга хизмат қиляпти. Мазкур жиҳатлар парламентлараро алоқаларда ҳам ўз аксини топмоқда. Биргина Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлиги турли йўналишларни қамраб олган ҳолда жадал тараққий этмоқда. Жумладан, парламентлараро муносабатларда ҳам.

Маълумки, жорий йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Жогорку Кенеш Спикери Чинибай Турсунбековни қабул қилди. Ташриф чоғида 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма амалий ҳаракатлар режаси, парламентлараро алоқалар тўғрисидаги Меморандум ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни самарали йўлга қўйиш мақсадида 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг олий қонунчилик органлари ҳамкорлиги бўйича парламент гуруҳи ташкил этилди.

Жорий йилнинг январь ойида эса, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия тузилди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парламентлараро алоқалар жадал суръатларда кенгайиб бораётгани келгусида икки мамлакат муносабатларини кенгайишига хизмат қилади албатта.




Кўришлар сони: 1714

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.08.2018
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 августда қабул...

15.08.2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий...

15.08.2018
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловд...

Тадбирлар тақвими