Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг қўшма йиғилиши ўтказилиб, ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Унга кўра қонунчилик муаммолари ва уларни бартараф этиш бўйича аҳоли ва электоратнинг фикр-мулоҳазаларини, таклифларини ўрганиш, уларни амалга ошириш чораларини биргаликда кўриш,  тайёрланган қонун лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш, қонунчиликдаги долзарб муаммолар бўйича давра суҳбатлари, жамоатчилик муҳокамалари, социологик сўровлар шаклида ва бошқа шаклларда биргаликда тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга келишиб олинди.

Шунингдек, Меморандумда асосий эътибор Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги тайёрланадиган қонун лойиҳаларининг экспертлар ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этилишини ташкил қилишга қаратилди. 


Кўришлар сони: 2065

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2018
Иссиқлик таъминоти туб ўзгаришларга муҳтож

Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифати қанча ошса, одамларга шунча қулайлик яратилиб, аҳолининг...

22.10.2018
2 минг мурожаатдан қанчаси ҳал қилинди?

Ҳисобот даврида фракциянинг 32 марта кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиб, партия электорати манфаатла...

22.10.2018
Адолат принципи устуворлик касб этмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари қонун ижодкорлиги ф...

Тадбирлар тақвими