Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Олий Мажлис ҳузуридаги янги институтнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Олий Мажлис ҳузуридаги янги институтнинг тақдимоти бўлиб ўтди

2018 йил 12 январь куни Ўзбекистон Республики Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакат парламенти иккала палатаси Кенгашларининг қўшма қарори билан тузилган Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг тақдимот маросими ўтказилди.

Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўткан Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти каби нуфузли ҳалқаро ва ҳорижий ташкилотларнинг вакиллари, АҚШ, Корея Республикаси, Туркия ва бошқа давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари элчи ва ходимлари иштирок этди.


Тақдимотнинг асосий мақсади – ҳалқаро ҳамжамиятни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг миллий парламентимизнинг илмий, ахборот-таҳлил таъминоти самарадорлигини ошириш, парламентнинг қонун ижодкорлиги ва назорат ишини, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларнинг фаолиятини тубдан яҳшилашга кўмак берувчи махсус парламент институтини тузишга қаратилган ташаббусини амалга ошириш бўйича бажарилган ишлар билан таништиришдан иборат.

Тадбир давомида таклиф этилган меҳмонларга Институтнинг асосий мақсади ва вазифалари, тузилмаси, яқин, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган асосий устувор йўналишлари ҳақида кенг ахборот берилди ҳамда мазкур йўналишларда ҳорижий мамлакатлар парламентларнинг ўхшаш институтлари билан ҳамкорлик истиқболлари кўрсатиб ўтилди.


Тақдимотда Институт томонидан 2018 йилга мўлжалланган аниқ лойиҳаларга алоҳида урғу берилди. Улар қаторида ҳалқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг миллий моделини тубдан такомиллаштириш, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилишни таъминлаш, ижтимоий муносабатларни қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солиш доирасини босқичма-босқич қисқартиришга қаратилган ва давлат раҳбари томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада илгари сурилган Қонунчилик ва норматив ҳужжатлар ижодкорлигини такомиллаштиришга доир концепцияни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур Концепция, шубҳасиз Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифаларни, шу жумладан қабул қилинаётган қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсир кўрсатиш самарадорлигини оширишга ҳизмат қилади.

Институтнинг жорий йилдаги яна бир устувор вазифаси бу - қонун лойиҳаларини муҳокама қилишга кенг аҳоли қатламлари, фуқаролар, маҳаллий Кенгашларни кенг жалб этиш, уларнинг таклиф-мулоҳазаларини қонун ижодкорлигида ҳисобга олинишини таъминлашдан иборатдир. Бу борада Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Интернет тармоғида “Менинг фикрим” номли алоҳида веб-порталини жорий қилиш тегишли чоралар кўрилади. Буларнинг барчаси қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт, деган ҳаётий ғояни амалга оширишга хизмат қилади.

Институтнинг 2018 йилдаги яна бир муҳим устувор йўналишларидан бири қабул қилинаётган қонунларни иқтисодий баҳолаш услубиётини ишлаб чиқишдан иборатдир. Бу орқали қонунчиликни ижроси билан боғлиқ бўлган бизнес, умуман иқтисодиётнинг ортиқча бюрократик харажатларини олдини олиш ва қисқартириш, шунингдек “ўлик қонунлар” қабул қилинишини чеклашга эришиш мумкин бўлади.

 Яна бир устивор йўналиш миллий парламент фаолиятига қонун лойиҳалари бўйича халқаро экспертизалар ўтказиш амалиётини кенг жорий этиш, уларга энг илғор ҳорижий экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш қилишдан иборатдир. Мазкур чора миллий қонунларимизни илғор ҳорижий тажрибага, умумэътироф этилган ҳалқаро норма ва стандартлар билан уйғунлантиришга, чет эл инвесторларнинг миллий ҳуқуқий тизимимизга ишончи ошишига хизмат қилади. 


Институтнинг жорий йилга мўлжалланган яна бир муҳим вазифаси – Ўзбекистонда аккредитациядан ўткан халқаро ва хорижий ташкилотлар, хорижий мамлакатлар парламентларининг ўхшаш институтлари билан ҳалқаро алоқаларни ва ўзаро фойдали  ҳамкорликни ўрнатиш, пировардида эса Институтнинг фаолиятини замонавий тарзда юқори сифат даражасида ташкил этишга эришишдан иборатдир.

 Тақдимот иштирокчилари қайд этганидек, мазкур Институтнинг ташкил этилганлиги Олий Мажлис фаолиятини тубдан такомиллаштиришга, унинг фаолиятида профессионаликни кучайтиришга қаратилган жиддий қадам бўлиб, парламент аъзоларига қонунчилик ва вакиллик вазифаларини, аҳоли ва сайловчиларнинг муаммоларини самарали ҳал қилишга, ижро этувчи ҳокимият органлари устидан амалга оширилаётган парламент ва депутатлик назоратининг таъсирчанлигини оширишга имкон беради.  

Иштирокчилар таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мазкур ташаббуси Олий Мажлиснинг иккала палатасига парламентлараро алоқаларни яҳшилашга, ривожланган демократик мамлакатларнинг ўхшаш институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатишга ҳизмат қилади.

Тақдимот якунида Институт раҳбарияти ва ҳалқаро жамият вакиллари турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари ва аниқ йўналишлари, биргаликдаги лойиҳалар бўйича ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашдилар ва келишиб олдилар.Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлар, парламент палаталари  девонларининг ҳодимлари, сиёсий партиялари фракциялари, оммавий аҳборот воситалари вакиллари ҳам ишитрок этишди.


Кўришлар сони: 5752

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.04.2018
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3...

18.04.2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Ре...

17.04.2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг...

Тадбирлар тақвими