Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Халқ дарди билан яшашнинг муҳим воситаси

Халқ дарди билан яшашнинг муҳим воситаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида “Депутат ва сенаторлар ўз фаолияти ҳақида сайловчиларни хабардор этиб бориш учун Интернетда, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, зарур маълумотларни уларга киритиб боришлари лозим”, дея таъкидлаган эди.


Таъкидлаш жоиз 2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани муносабати билан Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашув қайта кўриб чиқилди. Бу борада Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан доимий мулоқот қилиши, улар томониданҳудудларга чиққан ҳолда, жойлардаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш,аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш амалиёти тубдан такомиллаштирилди.


Хусусан, Қонунчилик палатаси барча депутатларининг facebook ижтимоий тармоғида шахсий саҳифалари очилди ва мунтазам равишда юритиб борилмоқда. Бунинг учун улардаги маълумотларни ўз вақтида янгилаб бориш мақсадида хизмат планшетлари билан таъминланди. Бу ўз навбатида депутатларнинг сайловчилар билан мулоқот доирасини кенгайтиришга ва самарали ташкиллаштиришга хизмат қилди. Жумладан, Қонунчилик палатаси депутатлари ижтимоий тармоқлардаги ўз шахсий саҳифаларида мингдан зиёд маълумот, шу жумладан депутатларнинг халқ билан мулоқот жараёнлари, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий воқеликка муносабатлари, қонун ижодкорлиги ҳамда парламент ва жамоатчилик вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар тўғрисидаги фикрлари бевосита халқимизга етказилди.


Шунингдек, депутатларнинг саҳифаларида кўрилаётган қонун лойиҳалари муҳокамаси юзасидан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан доимий таклифлар билдириб келинмоқда. Жумладан, 2017 йилда жами 147 та қонун лойиҳасидан 120 дан ортиғи депутатлар томонидан ўз ижтимоий тармоқларига сайловчилар муҳокамаси учун жойлаштирилди. Энг аҳамиятли жиҳати ушбу қонун лойиҳаларига халқимиздан 500 дан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Аҳамиятлиси билдирилган таклифларнинг аксарият қисми қонун лойиҳаларни иккинчи ўқишга тайёрлашда инобатга олинди. Жумладан, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан ёшга оид таснифни кўрсатиш ахборот таркатувчилар томонидан белгиланиши лозимлиги тўғрисидаги таклифи қонунда ўз аксини топди.


Шу билан бир қаторда, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан ҳам депутатларга ижтимоий тармоқлар ёрдамида шахсий фикрлар қолдирилган. Бунинг афзаллик жиҳати шундаки, сайловчилар ўзлари сайлаган депутатлари билан яқиндан мулоқот қилишлари, ўз фикр-мулоҳазаларини тўғридан-тўғри етказишлари орқали аҳолининг депутатларга бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда.

Хусусан, Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз сайловчилари билан онлайн тарзида тўғридан-тўғри халқ билан мулоқот давомида аҳоли томонидан ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларга оид қийнаётган масалалар кўтарилиши ва ушбу масалаларни ечими юзасидан депутатнинг ҳал қилиш борасидаги фикрлари берилиши билан аҳамиятлидир. Яна бир амалий мисол Сирдарё вилояти Бахт шаҳридаги туғруқхона комплекси биносининг капитал таъмирга муҳтожлиги бўйича келиб тушган масала депутатларнинг саъйи-ҳаракати билан ушбу комплексни капитал таъмирлаш 2018 йилнинг инвестиция дастурига киритилди.


Президентимиз таклифи депутатларнинг халқ билан мулоқот жараёнларини такомиллаштириш, бунда шаффофлик, ошкоралик ҳамда тезкорликни таъминлаш, бир сўз билан айтганда сайловчилар билан алоқаларини янада яқинлаштириш, уларни халқимиз дарди билан яшашида муҳим механизм сифатида намоён бўлди.


Кўришлар сони: 3895

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.04.2018
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3...

18.04.2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Ре...

17.04.2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг...

Тадбирлар тақвими