Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Бюджет ижроси депутатлар муҳокамасида

Бюджет ижроси депутатлар муҳокамасида

2010 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2010 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси якуни тўғрисидаги масала муҳокама этилди.. Йиғилишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи раҳбари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Б.Алихонов олиб борди.

Йиғилишда таъкидлаб ўтилдики, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлашга, уларнинг барқарор фаолиятини таъминлашга қаратилган Инқирозга қарши чоралар дастурини изчил амалга ошириш натижасида 2010 йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,0 фоизни ташкил этди. Бу эса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида дунёда эришилган энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Ҳисобот даврида Давлат бюджети ижроси Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланган параметрларига мувофиқ бўлди. Давлат бюджетининг даромадлари 6063,1 млрд.сўмни ва харажатлари 6013,3 млрд.сўмни ташкил этди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилди.

Йиғилишда бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши ва бюджет интизомига риоя қилиниши борасида депутатлар томонидан асосий эътибор ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилашга қаратилиши, соғлиқни сақлаш масалаларига йўналтирилган бюджет маблағларидан янада самаралироқ фойдаланиш масаласиига жиддий ёндашув зарурлиги юзасидан фикрлар билдирилди.

Йиғилишда тақдим этилган материалларда экологик муаммоларни ҳал этиш, атроф муҳит муҳофазасини таъминлашга ажратилаётган маблағлар ва уларни самарали ишлатиш тўғрисида маълумотлар етарли эмаслиги қайд этилди. Тоза ичимлик суви таъминоти, соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳит муҳофазасини таъминлашга ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирликлар ва идоралар мутахассислари, жамоатчилик эксперт гуруҳи аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8421

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими