Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Фермер хўжаликлари истиқболини кўзлаб

Фермер хўжаликлари истиқболини кўзлаб

2010 йил 3 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг парламентдаги фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари кўмитаси томонидан ташкил этилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Партия фракцияси аъзолари, тегишли вазирликлар, нодавлат ташкилотларининг раҳбарлари, мутахассис-экспертлар, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари ва ОАВ ходимлари иштирок этган ушбу давра суҳбатида «Фермер хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама этилди.

ЎзЛиДеП 2009 йилги сайлов даврида фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга, фермерларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш ва уларнинг фаолияти учун қўшимча қулайлик ва шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган ҳуқуқий механизмларнинг самарали амал қилишига эришишини ўзининг муҳим вазифаларидан бири деб эълон қилган эди.

Муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасида «фермер хўжалиги» тушунчасини тўлиқ очиб бериш бирламчи вазифа қилиб олинган. Бу эса ҳуқуқни қўллаш амалиётида ўта муҳим аҳамиятга эгадир.

Қонун лойиҳасида фракция аъзолари ташаббуси билан таклиф этилаётган янги нормалар фермер хўжаликлари инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади. Масалан, амалдаги «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида қайд этилган чорвачиликка, пахтачилик ва ғаллачиликка ҳамда боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари турлари қаторига озуқабоб экинлар етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашга ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этишни назарда тутувчи норма киритилмоқда.

Шу билан бирга пиллачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликларига ер майдонларини ажратиш тартиби қонунга киритилмоқда. Бу орқали пиллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари сонини кўпайтириш имконияти туғилади.

Тадбирда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан тегишли вазирликлар, уюшмалар ва аграр соҳага ихтисослашган нодавлат ташкилотлари вакилларининг ҳам фикр-мулоҳазалари атрофлича ўрганилди.

Давра суҳбати якунида фракция томонидан мазкур соҳага оид тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 7040

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими