Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон ва Япония ўртасида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ташкил этиш муносабатларининг янги босқичи

Ўзбекистон ва Япония ўртасида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ташкил этиш муносабатларининг янги босқичи

2017 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) ҳамда Япония Ички ишлар ва алоқа вазирлигининг Маъмурий баҳолаш бюроси (омбудсман) билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбир доирасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини оширишдаги ташкилий ҳуқуқий масалалар: Ўзбекистон ва Япония тажрибаси” мавзусидаги давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Япония алоқаларининг ривожланиш тарихи бу дўстлик ва яхши ҳамкорлик муносабатлари билан чамбарчас боғлиқ. Ушбу давлатлар минтақавий ва халқаро хавфсизлик, оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик, шунингдек, савдо-иқтисодий, сайёҳлик, таълим, экология ва маданият соҳаларида фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ўзбекистон ва Япон миллатини ўзига хос бўлган муҳим маданий хусусиятлар ва анъаналар, жумладан шахсга нисбатан ҳурмат ва эътибор, инсонпарварлик, адолатлилик ва ҳамда қонунни ҳурмат қилиш тамойиллари бирлаштиради.

Ўзбекистонда фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига мурожаат этиш ҳуқуқларини самарали амалга оширилиши ҳамда давлат ва жамият қурилишида уларнинг фаол иштирок этиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хусусий мулкни давлат томонидан ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди.

Япония бош вазири жаноб Синдзо Абэнинг 2015 йил октябр ойидаги Ўзбекистонга расмий ташрифи икки мамлакатнинг стратегик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Ташриф жараёнида умумий қиймати 8,5 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 21 та қўшма лойиҳа амалга оширилишига келишиб олинган.

Япония делегацияси мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотларни юқори баҳолади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилояти Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишган делегация вакили, Япония Ички ишлар ва алоқа вазирлигининг Маъмурий баҳолаш бюроси (омбудсман) директори ўринбосари жаноб Седжиро Йошикайо “Ўзбекистон аҳоли билан мулоқот қилиш бўйича кенг кўламли ноёб ва инновацион лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Давлат Раҳбарининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарини ташкил этилганига бир йил бўлганлигига қарамасдан фуқаролардан бир миллиондан ортиқ мурожаатлар келиб тушганлиги бу давлат томонидан фуқароларга ҳар томонлама кўрсатилаётган ғамхўрлик ва халқнинг қатъий ишончидан далолат беради. Шунингдек, кенг қамровли ислоҳотлар замирида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузузидаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакили институтини ташкил этилганлигини ҳам кўришимиз мумкин. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишдаги ўзаро тажриба алмашиш юзасидан ушбу ташриф жуда мазмунли ва фойдали бўлди десак адашмаймиз” дея таъкидлаб ўтдилар.

Ўзбекистон ва Япония халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш “Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси”, “Япония демократик партияси – Ўзбекистон” дўстлик лигаси ҳамда “Олий Мажлис – Япония Парламенти” парламентлараро гуруҳи фаолиятлари билан қўллаб қувватланади.

Ушбу институтларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўзаро ҳамкорлиги икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилишига хизмат қилади. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) ҳамда Япония Ички ишлар ва алоқа вазирлигининг Маъмурий баҳолаш бюроси (омбудсман) билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумнинг имзоланиши натижасида Ўзбекистон ва Япония фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳамкорликда фаолият олиб бориши учун замин яратилди. Меморандумда ахборот-таҳлилий маълумотлар алмашинуви, қонун ҳужжатлари, халқаро ва ривожланган тажрибаларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги шакллари ва усуллари, ушбу йўналишда ҳамкорликда конференциялар, семинарлар, “давра суҳбатлари” ва халқаро форумлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, ташриф жараёнида Япония делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари билан учрашдилар.



Кўришлар сони: 694

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

12.12.2017
Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, ...

12.12.2017
Мамлакат бюджетининг ижроси билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди

Фракция аъзолари 2018 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамаси чоғида хўжалик юрит...

Тадбирлар тақвими