Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ф. Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ижро этувчи ҳокимиятнинг Парламент олдидаги масъулиятини ошириш: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияни ўтказишдан мақсад инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш, уни ҳимоя қилиш соҳасида парламент ҳамда ижро этувчи ҳокимиятнинг самарали ҳамкорлиги бўйича қонунчилик ҳужжатларини ўрганишдан иборатдир.

Жамият томонидан маъқулланадиган ҳамда жамоатчилик муносабатларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган давлат сиёсатининг олиб борилиши қонун ижодкорлиги соҳасида тегишли ҳуқуқий механизмларнинг мавжудлиги асносида қонунчилик ва ижро ҳокимиятининг фаол ҳамкорлик олиб бориши шароитида мумкиндир.

Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий- ҳуқуқий ривожланишда катта ютуқларга эришди. Жорий йил Ўзбекистон мустақил ривожланишнинг сифатли янги босқичига ўтди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан ошириш, давлатни модернизация қилиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини либерализациялаш бўйича устувор йуналишларини амалга ошириш мақсадида 2017 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Парламент ва ижро этувчи ҳокимият органларининг тизимли ҳамкорлиги ҳар бир давлатнинг зарур жиҳати бўлган конституциявий-ҳуқуқий механизмга асосланган. Давлатимизда Парламент ва Ҳукуматнинг ўзаро конституциявий-ҳуқуқий муносабатини таҳлил қилар эканмиз, бу жараён Асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланганини таъкидлаш зарур. Айнан Конституциямизда қонунчилик ва ижро ҳокимият ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асослари ва муҳим йўналишлари белгиланган.

Йиғилишда таъкидланганидек, Қонунчилик ҳокимиятининг асосий вазифаси конунларни ишлаб чикиш ва қабул қилиш орқали қонунчилик тизимини шакллантириш ҳамда ривожлантириш ҳисобланади. Ўз навбатида ижро этувчи ҳокимият учун эса қонунчилик ҳокимияти томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг амалга оширилиши, кўмаклашувчи вазифа глобал аҳамиятга эга.

Шу йилнинг 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан парламент назорати бўйича Олий Мажлис дастурларини, қабул қилинаётган муҳим ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий аҳамиятга эга қонунлар ижроси ҳамда давлат дастурларини сўзсиз бажариш зарурлигини алоҳида қайд этдилар.

Тадбир давомида депутатлар 2017 йилдан бошлаб парламент аъзолари фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, муаммоларнинг ҳал килинишини тизимли назорат килишни амалга ошириш учун ҳар ой вилоятларга чиқаётганларини айтиб ўтдилар.

Конференцияда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди. 


Кўришлар сони: 325

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими