Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Маъмурий суд ишлари такомиллаштирилмоқда

Маъмурий суд ишлари такомиллаштирилмоқда

Шу кунларда Парламент қуйи палатасида Олий суд томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексни тасдиқлаш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишга тайёрланмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш ҳамда номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари сифатида белгиланди

Шу боис, тегишли ташкилот ва идолардан жалб этилган эксперт ва мутахассислар иштирокида ушбу қонун лойиҳаси таҳлиллар асосида ўрганилиб, пухта тайёрланмоқда.

Маъмурий суд иш юритуви бўйича хорижий тажрибани ўрганиш натижалари бугунги кунда маъмурий суд органлари дунёнинг барча мамлакатларида ислоҳ этилаётганлигини кўрсатмоқда. Ҳар бир давлат ўзининг алохида тарихи ва анаъналарига мос турларига эга бўлган маҳсус маъмурий суд тизими шаклланган.

Ушбу қонун лойиҳаси маъмурий суд иш юритуви самарадорлигини янада ошириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини суд орқали мустаҳкам ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

 Ахборот хизмати




Кўришлар сони: 882

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.12.2017
Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан Конституция қаб...

06.12.2017
Депутатлар янги шароитларда ОАВни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Ҳаракатлар стратегиясида ҳозирги вақтда Ўзбекистонни изчил тараққий эттиришнинг белгилаб берилиши жу...

06.12.2017
Эътироф ва рағбат

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги...

Тадбирлар тақвими