Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ёшлар билан очиқ мулоқот

Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганига бир йил тўлиши муносабати билан “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида “Ёшларга оид давлат сиёсати – тараққиётимизнинг муҳим омили” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва  оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга оширилиши замирида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор ва шижоатли ёш авлодни вояга етказиш каби эзгу мақсадлар мужассамлиги алоҳида таъкидланди.

Эътироф этилганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга. У Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва кўплаб қонунларда ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Ушбу ҳужжат ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаоллигини ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Эътиборлиси, мазкур қонуннинг муҳокамаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари, сиёсий партияларнинг “Ёшлар қаноти” фаоллари ва барча ёшлар иштирок этиб, ўз таклиф-мулоҳазалари билан қатнашдилар. Муҳокамалар жонли ва очиқлик руҳида ташкил этилди. Аксарият таклифлар ёшларнинг ҳохиш-истакларидан келиб чиқиб инобатга олинди.

Ўтган давр мобайнида янги қонун ёш авлод манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилиши, давлат томонидан ёшларни қўллаб-қувватлашнинг механизмлари мустаҳкамлаб қўйилгани ҳамда уларнинг бой ўтмишимиз, анъаналаримизни мукаммал биладиган, ёт ғояларга қарши тура оладиган, “оммавий маданият”, диний экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик кўринишидаги таҳдидларга қарши кураша оладиган бўлиб улғайишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

– “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилингани давлатимизнинг ёшларга юксак эътибори намунаси деб биламиз, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши бош мутахассиси Ҳаётжон Қосимов. – Ушбу ҳужжатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ, ишончли асосда мустаҳкамланганлиги бизни руҳлантирди. Тадбирда мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Ёшларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари янада кенгайгани, давлат томонидан ҳимоя қилиниши очиқ мулоқот, савол-жавоб тариқасида батафсил тушунтирилди.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан юртимизда “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи”нинг ташкил этилганлиги ва 30 июнь санасини – Ёшлар куни деб эълон қилиниши ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлганига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Президент қарори билан тасдиқланган ёшларга доир сиёсат борасидаги барча мақсадларни ўзида акс эттирган Дастурда ёшларни масъулиятли лавозимлар захирасига киритиш, олий таълим муассасаларига имтиёз билан қабул қилиш, имконияти чекланган йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби”ни ташкил қилиш сингари ғоят муҳим ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга ошириш белгилангани эътиборга молик жиҳатлардан биридир.

Ёшлар билан кечган қизғин мулоқотда кўплаб савол-жавоблар бўлиб ўтди. Қизиқувчан ёшлар томонидан берилган саволларга депутатлар ва мутахассислар тўлақонли жавоб қайтардилар. Қонуннинг ёшлар ҳаётидаги тутган ўрни тушунтирилди.

Кўришлар сони: 149

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими