Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вакиллари мазкур йиғилишда иштирок этишди. Улар қонун лойиҳалари муҳокамаларини катта қизиқиш билан кузатдилар.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларининг муҳокамаси жараёни миллий парламентимиз тарихида илк бор «O’zbekiston» телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Жамоатчиликнинг қонун лойиҳалари муҳокамасига бўлган катта қизиқишини инобатга олиб, ушбу қонун лойиҳаларининг энг долзарбларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида  жойлаштириш бўйича қарор қабул қилинди.

Бунда интернет фойдаланувчилари қуйидаги қонун лойиҳалари юзасидан ўз фикрлари, таклифлари ва тавсияларини билдиришлари мумкин.

— «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»;

— «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»;

— «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»

— «Ўрмон тўғрисида (янги таҳрири)».

Фикрлар, таклифлар ва тавсияларни йўллаш учун электрон почта манзиллари веб-сайтнинг «ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИГА ҚЎЙИЛГАН ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ» бўлимида кўрсатилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Ахборот хизмати


Кўришлар сони: 10832

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2018
Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати: Ўзбекистон тажрибаси — экспертлар нигоҳида

Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда...

14.07.2018
Депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида мамлак...

11.07.2018
Олмазорнинг ҳар бир маҳалласида тадбиркорлик ривожланади

Бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий ...

Тадбирлар тақвими