Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади

Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади

Аввал хабар қилинганидек, Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасини чуқур ўрганиш, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда маҳаллий Кенгашлар сессиялари танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилди, мутасаддилар ҳисоботлари эшитилди. 

Бундан англашиладики, бугун одамлар орасида бўлиш, улар билан мулоқот қилиш мавжуд камчиликларни бартараф этишга, масъул раҳбарларнинг халқ дарди билан яшаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдаги масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши сессиясида кўриб чиқилган масалалар, чунончи, Президентимиз маърузасида юклатилган вазифаларнинг жойларда ижро этилишини таъминлаш мақсадида тузилган республика ишчи гуруҳининг вилоятда ўтказган ўрганишлари натижалари иштирокчилар эътиборини тортди.
Таъкидланганидек, ҳудуддаги аксарият ҳудудий партия ташкилотлари аъзолик бадалларидан келган тушумлар, ўтказилган тадбирлар ва ундаги иштирокчилар сони каби рақамлар ортидан қувиш кайфиятидаги ҳисоботларга боғланиб қолган. Партиянинг асосий ишлари эса ўз ҳолига ташлаб қўйилган.
Партия ташкилотлари ҳудуддаги муаммоларни бартараф этишга доир аниқ таҳлилларга асосланган иш режаларига эга эмас. Ана шунинг натижасида сиёсий партиялар тегишли кенгашларга ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларни киритиш юзасидан ташаббускорлик кўрсата олмаяпти.
Ўрганишлар жараёнида “Миллий тикланиш” демократик партияси ўаллаорол тумани кенгашининг бу соҳадаги фаолияти қониқарсиз эканлиги маълум бўлди. Туман кенгаши депутатлари ҳамда партия ўртасида ўзаро алоқа йўқ. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилояти кенгашининг Арнасой, Пахтакор, Дўстлик туманлари кенгашлари иш фаолияти ҳам қониқарсизлиги, партиянинг депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилмаганлиги алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, партия кенгашларининг аксарияти ижарага олинган биноларда фаолият кўрсатмоқда. “Адолат” СДП нинг айрим туман кенгашлари бир йилда бир неча жойга кўчиб ўтишига тўғри келган. Энг ачинарлиси, Зафаробод ва Пахтакор туманларида партия ташкилотларининг ҳатто хонаси ҳам йўқ.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг 2016 йил давомида юборилган депутатлик сўровларининг бошқармалар, ташкилотлар, корхоналар, муассасалар раҳбарлари томонидан ижроси натижалари таҳлилий ва танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р. Турсунов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф. Норқўзиевнинг ўз фаолиятлари доирасида 2017 йилнинг ярим йиллигида ҳудудда амалга оширилган ишлар, юзага келган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.

* * *
Халқ депутатлари Бувайда тумани Кенгаши сессиясида қатнашчилар маърузадан келиб чиқадиган асосий вазифалар асосида ўз иш режаларига қатъий ва жиддий ўзгартиришлар киритишга келишиб олишди ҳамда фаолиятга танқидий баҳо беришди.
— Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида депутат — ижро ҳокимияти билан халқ ўртасидаги кўприк, деб таъкидлади, — дейди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Иззатилла Эназаров. — Видеоселектор йиғилишидан сўнг бутун фаолиятимизда туб бурилиш ясашимиз ҳаётий зарурат эканлигини англаб етдик. Туманда депутатлик фаолияти давомида жиддий камчиликларга йўл қўйилганлигини очиқ тан оламиз. Масалан, ўндан ортиқ депутатлик сўровларини киритишда бу жараёнга депутатларимиз юзаки ва саёз қарашган. Бундан ташқари, доимий комиссияларнинг фаолият механизми, ҳужжатлар билан ишлаш қониқарли эмас.
Сессияда Бувайда тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б. Мамажоновнинг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Ижобий натижалар эътирофини топиши баробарида, айрим муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. Чунончи, қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қайд этилиши оқибатида болалар патологик касалликлари юзага келмоқда. Тизимдаги муаммоли ҳолатларни бартараф қилиш, бунда депутатлик сўрови каби таъсирчан механизмдан фойдаланиш маҳаллий депутатларнинг муҳим вазифаси бўлиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг ёшлар билан ишлаш соҳасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди. Қайд этилганидек, ҳудудда ҳозирги кунда жами 3662 нафар битирувчининг 1077 нафари корхона, ташкилот муассаса ҳамда фермер хўжаликларига ишга жойлаштирилди. Бу кўрсаткич жами битирувчиларнинг 29,4 фоизини ташкил қилади, холос.
Сессия давомида уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Кўтарилган масалалар юзасидан иштирокчилар кейинги иш фаолияти давомида самарадорликка эришишни мақсад қилдилар.
Сессияларда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.




Кўришлар сони: 1046

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2017
Қонун лойиҳаси жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги...

15.08.2017
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 14-15 август кунлари бўлиб...

14.08.2017
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  ...

Тадбирлар тақвими