Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Сирдарёда сиёсий партиялар фаолияти талаб даражасида эмас

Сирдарёда сиёсий партиялар фаолияти талаб даражасида эмас

Шу кунларда Президентимизнинг 2017 йил 12 июль кунидаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган танқидий фикрлар ҳамда белгиланган вазифалар юзасидан маҳаллий кенгашларнинг сессиялари ўтказилмоқда. Худди шундай тадбир Халқ  депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Шу кунларда Президентимизнинг 2017 йил 12 июль кунидаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган танқидий фикрлар ҳамда белгиланган вазифалар юзасидан маҳаллий кенгашларнинг сессиялари ўтказилмоқда. Худди шундай тадбир Халқ  депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ҳам қизғин муҳокама қилинди. 
Йиғилишда 4 та масала биринчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль кунидаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган танқидий фикрлар ҳамда белгиланган вазифалар юзасидан вилоят ҳокимлигининг навбатдаги сессиясига сўзга чиқувчиларни белгилаш тўғрисида, иккинчи Сирдарё вилоят Ички ишлар бошлиғи Муҳиддин Жўраевнинг 2017 йил 6 ойи давомида вилоятда жиноятчиликни олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш, олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан вилоят ҳокимлигининг навбатдаги сессиясига сўзга чиқувчиларни белгилаш тўғрисида, Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хайрулла Тожиевнинг соҳада олиб бораётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлигининг навбатдаги сессиясига сўзга чиқувчиларни белгилаш тўғрисида, вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари О.Абдуғаниевнинг соҳада олиб бораётган ишлари юзасидан ҳисоботи юзасидан вилоят ҳокимлигининг навбатдаги сессиясига сўзга чиқувчиларни белгилаш тўғрисидаги масалалар юзасидан сессия кун тартиби тасдиқлаб олинди.

Йиғилиш давомида партия гуруҳи аъзолари Ҳаётхон Ортиқбоева, Камолиддин Акбўтаев, Анвар Қурбонов, Мирзааҳмад Шаимов, Ўтбосар Абдиевлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Йиғилишда таъкидландики, жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилиши ўтказиб сиёсий партияларнинг иш фаолиятини танқид остига олиб бажарилган вазифалар юзасидан бир қанча камчиликларни, таҳлилий фикр мулоҳазаларни билдириб ўтган.

Унда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган мавжуд сиёсий партиялар ва Парламент ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг фаолияти таҳилил қилинди. Ҳусусан, халқ депутатлари Сирдарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳлари томонидан етарли даражада иш олиб бормасдан, мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланилмаганлиги қайд этилди.

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партиясидепутатлик гуруҳи йиғилишининг қарорига асосан сессия муҳокамаларда  партия гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлиси Сенати аъзоси Мирзааҳмад Шойимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева, партия фаоли Жўрабой Қўлдошевларнинг сўзга чиқиши белгилаб олинди. Шунингдек, кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, сессия кун тартибини шакллантириш учун маъқулланди.


Кўришлар сони: 4308

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2017
Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари

Давра суҳбатида таъкидланганидек, жойлардаги назорат ишлари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиял...

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

Тадбирлар тақвими