Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Бошқа тадбирлар

Мамлакатимиз тараққиётида янги босқич: асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлаш

Мамлакатимиз тараққиётида янги босқич: асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлаш
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони билан тараққиётимизнинг келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлари аниқ белгилаб берилди.

Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши – давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани тараққий эттириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш бўйича аниқ, ҳаётий ислоҳотлар, уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилган. Бу мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини кескин ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама уйғун ва жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, барча соҳани модернизация қилиш ва эркинлаштиришдек буюк мақсадларга хизмат қилади.

ЎзА мухбири ушбу фармон ва Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида турли соҳа вакиллари билан суҳбатлашди.

Дилором Файзиева,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:


– Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқишда аҳолининг кенг қатлами, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари, давлат органлари раҳбарлари ва мутахассислари фаол иштирок этди. Жонли мулоқот, суҳбат ва муҳокамаларда амалдаги қонун ҳужжатлари, миллий ва халқаро ташкилотларнинг ахборот-таҳлилий материаллари, маърузалари, тавсиялари ва шарҳлари ўрганилди, ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинди. Буларнинг бари мазкур Ҳаракатлар стратегияси – халқимизнинг эзгу орзу-мақсадларини ўзида мужассам этган қомусий ҳужжат, дейиш учун асос бўлади.

Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи йўналиши давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришни назарда тутади. Шу мақсадда давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш кўзда тутилган. Бу қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш билан чамбарчас боғлиқ.

Жорий йилда “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Бу билан мамлакатимизда парламент назоратининг янги шакли жорий этилади. Энди парламент аъзоларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиш, унинг натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш ваколатини бериш назарда тутилмоқда. Ёки жорий йилда “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назоратини кучайтиришга хизмат қилади. Бу билан партия гуруҳлари маҳаллий Кенгаш сессияларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақидаги таклифларни киритиш ҳуқуқига эга бўлади. Туман (шаҳар) ҳокими номзодини вилоят ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилгандан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш механизми йўлга қўйилади. Маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишли туман (шаҳар) ҳокимларининг, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосалар тақдим этиш ҳуқуқи берилади.

Буларнинг барчаси сиёсий партияларнинг аҳолини ўйлантираётган муаммоларни самарали ечиши, ҳудудларни ривожлантиришда фаол иштирок этишига мустаҳкам замин яратади, мамлакатимизда давлат ва жамият қурилиши тизимини тубдан такомиллаштиришда янги босқични бошлаб беради.

Рустам Комилов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси:


– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, қонун устуворлигини, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлат чегараларининг дахлсизлигини, жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўлидаги шахдам ҳаракатларига янги куч бағишлади.

Бунда мамлакатимиз парламентининг иш услублари давр талаби, халқимиз хоҳиш-иродаси асосида, келажакдаги юксак марраларни кўзлаб замонавий андозалар асосида йўлга қўйилаётгани муҳим аҳамиятга эга. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланганидек, бу йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ижрочи котиби лавозими таъсис этилиши ҳар бир партия ўз сиёсатини парламент қуйи палатасида ҳимоя қилишини кучайтиради. Натижада кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан фракциянинг ягона позициясини ишлаб чиқиш, фракция аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш янада самарали ташкил қилинади.

Жорий йилда Олий Мажлис палаталарида ахборот-таҳлил ва тадқиқот фаолиятини кучайтиришга қаратилган таркибий бўлинмаларнинг тузилиши қонунларни қабул қилиш ва назорат фаолияти сифатини оширишга, қонунларни чуқур таҳлиллар асосида ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Мазкур ҳужжатнинг бешинчи устувор йўналиши мамлакатимизда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни таъминлашга қаратилган. Бунда Ўзбекистоннинг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги таҳдидларга қарши ўз вақтида, муносиб ҳаракатларни ташкил этиш, фуқаролик, миллатлар ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни янада мустаҳкамлаш, давлатимизнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш, экологик муаммолар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамиятига мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида холис ахборот етказиш каби қатор устувор йўналишлар белгиланган.

Энг муҳим масалалардан бири – бугунги мураккаб глобаллашув ва «ахборот уруши» асрида мамлакатимизда киберхавфсизликни таъминлаш. Чунки ҳозирги кунда бутун дунёда киберхуружлар тобора глобаллашиб бормоқда. Ҳаракатлар стратегиясига кўра, мамлакатимизда бундай киберхуружларнинг олдини олиш, бу йўналишда етарлича хавфсизликни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Буларнинг барчаси мамлакатимизда тинчлик-тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашга асос бўлиши ва хизмат қилиши билан жуда катта аҳамиятга эга.

Кўришлар сони: 1128

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.04.2017
Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш аграр соҳа ривожининг муҳим кафолати

унёда аҳоли сонининг ўсиб бориши, саноатнинг жадал суръатларда ривожланиши, глобал иқлим ўзгариши оқ...

26.04.2017
Адабиётга эътибор — миллий маънавиятга эътибор

Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ижроия Қўмитаси ва уни...

26.04.2017
Қонунчилик палатасида Фаластин ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

26 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фаластин ташқи ишлар вазирининг ўринбосари М.Шамия ...

Тадбирлар тақвими