Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Миллий инновация тизимини шакллантиришнинг ҳуқуқий базасини ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари

Миллий инновация тизимини шакллантиришнинг ҳуқуқий базасини ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари

2010 йил 15 апрель куни Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг мамлакатимизда миллий инновация тизимини шакллантиришнинг ҳуқуқий базасини ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган кўчма йиғилиши бўлиб ўтди. Уни фракция раҳбари Исмоил Саифназаров олиб борди.

Йиғилишда фракция аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси олим ва мутахассислари, Тошкент шаҳридаги етакчи олий ўқув юртлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари, «Адолат» СДП фаоллари ва экспертлари, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурида қайд этилганидек, яқин келажакда Ўзбекистонда инновация туридаги иқтисодиётни шакллантириш муҳим вазифа бўлиб турибди. Бундай иқтисодиёт энг замонавий илм-фан ва техника ютуқларига, иқтисодий жараёнларни самарали бошқариш, янгича фикрлашни тарбиялайдиган таълим тизимига таяниши зарур. Бунда «миллий инновация тизими»ни ишлаб чиқиш ва амалда рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор берилади. Негаки, бу яқин йилларда юқори технологик, истиқболли ғоялар, ихтиролар ва уларни амалиётга тезкор татбиқ этиш салоҳиятига асосланган иқтисодиётга ўтишда ҳал қилувчи омилга айланади.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш орқали ички ва ташқи бозорда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш миқдорини кўпайтириш, охир-оқибатда фан ва ишлаб чиқриш интеграциялашувини чуқурлаштириш ҳамда олимлар томонидан яратилаётган янгиликларни амалиётга татбиқ этиш ҳисобига миллий иқтисодиёт имкониятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Чунки, айнан илмий ва инновация фаолияти натижаларини амалиётга татбиқ этиш халқаро тажрибада ўзининг юқори самарадорлигини бир неча бор исботлаган.

Ушбу масаланинг муҳимлигини инобатга олиб ҳамда сайловолди дастури талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзолари энергия сарфи ҳажмини камайтириш, уни қатъий тежаш тартибини яратиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтириш, қайта тикланадиган ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиш, энергиянинг мавжуд барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатбардош энергетика бозорини ташкил этишни таъминловчи, инновацион технологияларни татбиқ этишга хизмат қилувчи бир қатор қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ташаббускори бўлмоқдалар.

Йиғилиш иштирокчилари «миллий инновация тизимини» ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишга фракция аъзолари томонидан муҳим аҳамият берилишини алоҳида таъкидлашди. Шу муносабат билан энергия сарфи ҳажмини камайтириш, уни қатъий тежаш тартибини яратиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтириш, қайта тикланадиган ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиш, энергиянинг мавжуд барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатбардош энергетика бозорини ташкил этишга хизмат қилувчи асосли механизмларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалиётга татбиқ этиш масалалари фракция депутатларининг доимий диққат марказида бўлиши лозим.

Йиғилиш қатнашчилари, шунингдек мамлакатда инновацияга оид сиёсатнинг ташкил этилишига ҳуқуқий асос саналувчи ҳамда инновация технологиялари ва ташаббусларини кенгайтириш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи «Инновация фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш зарурлигини қайд қилдилар.

Кўрсатилган қонун лойиҳаси миллий инновация тизимини ташкил этишнинг молиявий, ташкилий-техник ҳамда юридик қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантиришни тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштиришга қаратилганлиги билан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.


Кўришлар сони: 4214

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими