Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистонда амалдаги қонунларни такомиллаштириш масалалари: назария ва амалиёт

Ўзбекистонда амалдаги қонунларни такомиллаштириш масалалари: назария ва амалиёт

2010 йил 23 апрель куни Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томнонидан «Ўзбекистонда амалдаги қонунларни такомиллаштириш масалалари: назария ва амалиёт» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий, Олий, Олий хўжалик судлари, Бош прокуратура, Адлия, Ички ишлар вазирликлари ва бошқа идоралар ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, юридик олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давлатиммз раҳбарининг жорий йил 27 январдаги ҳар иккала палата қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузасида белгиланган устувор ва зифалардан келиб чиқиб ташкил эталди.

Муҳокама доирасида алоҳида қайд этилганидек, юртимизда мустақиллик йилларида Президентимиз ғоялари, ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида қонунчилик жараёнини самарали ташкил этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, мамлакатимизда икки палатали парламентнинг шакллантирилишида сиёсий партияларнинг иштироки, айниқса, давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштиришда уларнинг роли ошганлиги аҳоли турли қатламларининг манфаатларини кенг ва тўлақонли ифодалай олишга янги имкониятлар очди. Ўз навбатида, сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидага фракциялари ишининг фаоллашгани, фракциялараро соғлом тортишувларнинг сезиларли даражада ошгани қонунларни тайёрлаш, муҳокама эташ, қабул қилиш каби жараёнларнинг янада такомиллашишига ва пировардида қонунлар сифатининг тубдан яхшиланишига замин яратди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда истиқлол йилларида қонунчилик жараёнини амалга оширишни таъминловчи етарли ҳуқуқий база яратилди. Яъни «Норматмв-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кириташ тартиби тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонунлар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларининг Конституцияга мос бўлишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди жорий қилинди. Қонун ижодкорлиги сифатини ошириш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базаси такомиллаштирилишини тазимли таҳлил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Поезиденти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази, Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ташкил этилди ва улар ҳозирда самарали фаолият юритмоқда. Тадбир давомида депутатлар қабул қилинаётган қонунларнинг сифатини тубдан яхшилаш, қонунларда тафовутларга, такрорларга йўл қўймасликка, бошқа хужжатларга ҳавола қилиш ҳолатла-рини камайтириш, қонун ҳужжатларининг ҳаётга татбиқ эталишини таъминлайдиган процессуал механизмларга эътиборни янада кучайтириш, қонун ижодкорлигида бой маданий ва маънавий меросимиз, миллий урф-одат ва анъаналар, замонавий ҳуқуқ илми ва амалиёти ютуқларига таяниш зарурлигига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

Жумладан, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси О.Оқилов фракция нуқтаи назаридан фикр юритар экан, бугунги кунда миллий ҳуқуқий сиёсатни ишлаб чиқиш, бунинг учун кучли ижтимоий-ҳуқуқий давлатга ўтиш шароитида зарур бўлган янги ҳуқуқий йўналишларни такомиллаштириш масаласига эътибор қаратди. Бунда ҳуқуқий сиёсат соҳасида янги илмий-назарий тадқиқотлар ва ишланмалар муҳим омил бўлиши мумкин. Шу асосда миллий ҳуқуқий сиёсатни шакллантиришнинг илмий концепцияси ва стратегиясини аниқлаштириш, унииг қўшимча илмий-амалий жиҳатларини белгалашга замин яратилади.

— Анжуманда ҳуқуқшунос олимлар билан бирга яна бир муаммони, яъни қабул қилингаи қонунлар ижроси устидан парламент мониторингини ўтказиш тартиби ва услублари масалаларини муҳокама этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди, — дейди мазкур қўмита аъзоси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси Қ.Охунов. — Назаримда, қонунлар ижроси устидан парламентимизнинг қуйи палатасм томонидан амалга оширилаётган мониторинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик базаси, унинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳақида маълумотларнинг ялпи, тазимли таҳлили ва умумлаштирилиши, қонунчиликдаги қарама-қаршиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, қонунчилик «бўшлиқларини» тўлдириш, ижтимоий муносабатларни ҳаёт талабларидан келиб чиққан ҳолда тартибга солиш услуби, деб тушунилиши даркор.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси аъзоси А.Тиллабоев ҳам бу борада ўз фикрларини билдирди:

— Шу ўринда мен асосий эътиборни муҳим ва долзарб бўлган масалага —парламентнинг назорат-таҳлил фаолиятини яхшилаш масаласига қаратмоқчи эдим. Тўғри, бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган. Лекин ҳозирда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида мазкур фаолият янада ривожланиб бориши лозим. Бу эса, табиийки, Қонунчилик палатаси депутатларининг қонун ижодкорлига фаолиятини янада яхшилашга хизмат қилади.

Шунингдек, давра суҳбатида амалдаги қонунларни такомиллаштиришда қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни парламент қуйи палатасига киритишда қонунчилик ташаббуси субъектларининг фаоллигини ошириш, қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлайдиган процессуал механизмларни такомиллаштириш, депутатларнинг қабул қилинган қонунлар ўз сайлов округларида қандай ишлаётганини ўрганишини ташкил этишни йўлга қўйишга қаратилган тавсиялар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7753

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими