Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Тинчлик, барқарорлик — тараққиёт ва фаровонликнинг асосий омилидир

Тинчлик, барқарорлик — тараққиёт ва фаровонликнинг асосий омилидир

2010 йил 16 апрель куни Республика Маънавият тарғибот марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбатида айнан шу хусусда сўз юритилди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида таъкидланганидек, минтақамизда ва бутун дунёда юзага келаётган мураккаб геосиёсий шароитда бизнинг зиммамизда мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, шу муқаддас заминимизда ҳукм сураётган тинч-осойишта ҳаётни сақлаш каби бири-биридан масъулиятли ва кенг кўламли бир қатор вазифалар борки, юртимизнинг, жондан азиз фарзандларимизнинг бугунги ва эртанги куни ана шу масалаларни қанчалик муваффақият билан ҳал этишимизга боғликдир. Ушбу ҳаётий ҳақиқатнинг туб моҳиятини ҳар биримиз чуқур англашимиз зарурлиги давра суҳбатида алоҳида қайд этилди.

Юртимизда истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида одилона, ҳар томонлама ўйланган сиёсат юритилиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига тўла мос келадиган, бебаҳо анъана ва қадриятларимизнинг ноёб жиҳатлари ва аҳамиятини ўзида акс эттирган миллий ҳуқуқий база яратилди. Шу билан бирга, мамлакатимизда тинчлик, барқарорлик ва миллатлараро тотувликнинг изчил таъминланаётганлиги юртимизнинг халқаро майдондаги нуфузини тобора ошириб бораётир.

Давра суҳбати давомида долзарб аҳамиятга эга бўлган «Тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари», «Миллий мафкурамизда тинчлик ва фаровонлик ғояларининг ўзаро узвийлиги», «Тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида тутган ўрни» каби мавзуларда маърузалар тингланди ва шу асосда атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, сиёсий партаяларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари аъзолари ҳам тадбирда муҳокама этилган масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарларини ифода этишди.

— Партиялар ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилаётганда баҳс, мунозара олиб боришлари, рақобатда, мухолифатда бўлишлари табиий, — дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Комила Каромова. — Лекин гап Ватан тақдири, миллат келажаги, халқ фаровонлиги ҳақида борар экан, бу йўлда ззгу ниятлар бирлашиши, барчамиз бирдамлиқда ҳаракат қилмоғимиз лозим. Иқтисодий инқироз дунёнинг барча мамлакатларига салбий таъсирини ўтказаётган бир пайтда Ўзбекистонда иқтисодий барқарорлик кузатилаётгани, янги иш ўринлари яратилаётгани, айтиш жоизки, мамлакатимизнинг изчил ривожланаётганлигидан даракдир. Ўзбекистон ХДП ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатини ҳимоя қилишга бел боғлаган экан, юртимизни асраш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб яшнашини таъминлаш, ҳар бир оила, халқнинг фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатларни ўз мафкураси ва сиёсий фаолиятининг асоси, деб билади.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси Акмал Раҳмонов ўз фикрларини қуйидагича билдирди:

— Юртбошимиз таъкидлаганидек, бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб, ўз истиқболини тасаввур эта олмайди. Шу маънода, мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ, аждодларимиз томонидан яратилган бой, улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросимизни тиклаш, ёшлар орасида маънавий-ахлоқий таълим ҳамда тарбияни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Буларнинг барчаси, эътироф этиш керакки, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик маҳсулидир. Қолаверса, ҳозирги глобаллашув жараёнларида ахборот хуружлари, мафкуравий ва ғоявий таҳдидга қарши курашишда давлат ҳокимияти, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари билан бир қаторда, барча фуқароларнинг ҳам фаоллиги талаб этилади.

Шу боис миллий истиқлол ғоясини кенг тарғиб қилиш, миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш, ёшларда ҳар хил ёт ғоя ва четдан кириб келаётган «оммавий маданият»га қарши фуқаролик позицияси ва кучли иммунитетни шакллантириш ва мустаҳкамлаш, унга қаратилган тарбиявий ишлар ҳамда тарғиботлар самарадорлигини оширишни тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги асосий вазифаларимиз, деб ҳисоблаймиз. — Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, дунё мамлакатлари билан тенг ҳуқуқлик асосида шерикчилик қилиш, барча можаро ва муаммоларни фақат тинч сиёсий ва ҳуқуқий воситалар билан ҳал этиш тарафдори эканини кўп бора исботлаб келмоқда, — дейди «Адолат» СДПнинг парламентдаги фракцияси аъзоси Собир Турсунов. — Ва табиийки, мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар ҳам ушбу халқаро меъёрлар асосида ишлаб чиқилмоқда.

Президентимизнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарида таъкидланганидек, биз барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаётга эришиш йўлида олдимизга қандай режа ва дастурларни қўймайлик, барча олижаноб орзу-интилишларимизни амалга оширишнинг ягона шарти ҳамда гарови, бу тинчлик ва осойишталикдир. Бу асар халқимизнинг янги ҳаёт, янги жамият барпо этаётгаи ҳозирги даврда кишиларни маънавиятимизга қарши қаратилган хатарлардан огоҳ этиш, фарзандларимизни маънавий соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш билан боғлиқ вазифаларни аниқ белгилаб берди.

Шу маънода, тинчлик учун қайғуриш мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатнинг асосий принциплари бўлганлиги, шубҳасиз. Ўзбекистон бу йўлда аниқ, мустақил ва миллий манфаатларимизга асосланган сиёсат олиб бормоқда. Биз, депутатлар ҳам шу сиёсатни амалга оширишда фаол иштирок этишимиз зарур.

— Инсон ва табиат бири-бири биланмуайян қонуниятларга асосан заро муносабатда бўлади, уларнинг бузилиши эса, ўнглаб бўлмас экологикҳалокатларга олиб келиши муқаррар, — дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи аъзоси Фарҳоджон Қувватов. — Демак, аҳоли ҳаёти фаровонлиги ҳамда саломатлиги, шунингдек, миллий хавфсизлик, фақат табиий экотизимларни сақлаш ва атроф-муҳит ҳолати сифатини сақлаб туриш, табиий ресурслардаги оқилона фойдаланиш ва қайта тиклашорқалигина кафолатланиши мумкин. Шу сабабдан экологларнинг парламентдаги гуруҳи атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган давлат сиёсатини босқичма-босқич амалга ошириш, табиий экотизимларнинг сақланиши ҳамда қайта тикланиши давлат ва жамият фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиши лозим, деб ҳисоблайди.

— Мамлакатда тинчлик ва барқарорликдан энг манфаатдор қатлам, бу тадбиркорлар қатламидир, — дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Одилжон Аширов. — Негаки, тинчлик ва осойишталик қарор топмаган ерда тадбиркорлик ҳам, ривожланиш ҳам бўлмайди. Шу нуқтаи назардан, тадбиркорлар ҳаракати мамлакатда мўл-кўлчиликни таъминлашга, янги иш ўринларини яратишга, демакки, фаровонликни таъминлашга астойдил бел боғлаган. Энг муҳими, бу йўлда сайловчиларимизнинг биз билан ҳамкорлиқда фаолият юритишларидир. Зеро, тинчлигимиз, фаровонлигимизни сақлаш ва мустаҳкамлашга барчамиз бирдек масъулмиз.


Кўришлар сони: 9811

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими