Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантаришнинг ҳуқуқий асослари

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантаришнинг ҳуқуқий асослари

2010 йил 23 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган навбатдаги давра суҳбатида ушбу масала муҳокама этилди.

Юртимизда қишлоқ хўжалигининг мазкур тармоқларида ҳам бозор муносабатларини қарор топтиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда. Бу борада хўжалик юритиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлари тубдан ўзгартирилиб, пировардида мулкчиликниннг турли шаклидаги паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик хўжаликларининг юзага келиши таъминланмоқда.

Анжуман иштирокчиларининг фикрича, бунда, айниқса, Президентимизнинг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари сонини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.

— Мамлакатимизда аграр соҳада амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар натижасида янга ҳуқуқий муносабатлар вужудга келди, — деди қўмита раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев. — Шунга қарамай, мазкур тармоқлардага муносабатларни тартибга солиш жараёнларида ҳали айрим бўшлиқлар мавжуд. Бугунги давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад ҳам ушбу йўналишдаги муаммоларни мутахассислар ёрдамида ўрганиш ҳамда аниқлаш баробарида Қонунчилик палатаси регламентига мувофиқ май ойи охирги ўн кунлигида депутатларнинг ўз сайловчилари билан бўладиган учрашувлари чоғида мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб аграр соҳада амалга ошириб келинаётган кенг қамровли ва машаққатли иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларнинг аҳамияти, моҳияти ва олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг амалий натижаларини аҳолининг кенг қатламлари эътиборига етказишдан иборат.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, балиқчиликка оид қонунчиликнинг ҳолати, бу борада олиб борилаётган тадқиқотлар ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик ихтисослари бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга жойлаштиришда қўлланилаётган омиллар ҳам бугунги куннинг долзарб масалалари сирасига киради. Ана шу нуқтаи назардан олиб қаралса, соҳа ривожи билан боғлиқ жараёнларни янада такомиллаштириш лозимлиги аёнлашади.

Давлатимиз раҳбарининг қарорлари ва тегашли ҳукумат дастурлари асосида соҳа босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Бугун республикамизда қорамоллар сони 8,5 миллион бошни, паррандалар сони 33 миллион, қўй-эчкилар сони эса 14,4 миллион бошни ташкил этаётгани ҳам фикримизни тасдиқлаб турибди. Бундан ташқари, паррандачиликни ривожлантиришга бўлган эътибор сабаб янгидан 232 та паррандачилик фермер хўжалиги ташкил этилди, балиқчилик тармоғини ривожлантириш доирасида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Натижада бугун 605,4 минг гектарлик сув ҳавзасида балиқ парваришланаяпти. Мазкур тармоқ билан шуғулланаётган 985 та фермер хўжалигада ўтган йили 9234 тонна балиқ етиштирилиб, ички истеъмол бозорига чиқарилди. Очиқ мулоқотда мамлакатимизда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш бўйича шахсан Президентимиз раҳнамолигида қабул қилинган қатор муҳим қарорлар ва махсус Ҳукумат дастурлари асосида изчиллик ва қатьиятлик билан олиб борилаётган кенг қамровли амалий ишлар туфайли аграр соҳада ўсиш ва маҳсулдорлик сифатлари янада жадал суръатлар билан таъминланаётгани алоҳида таъкидланди. Буларнинг барчаси соҳага бўлган эътибор йил сайин кучайиб бораётганини кўрсатади, албатта. Бироқ, депутатлар ва тадқиқотчи мутахассисларнинг фикрича, аграр соҳадаги ҳуқуқий механизмларни тартибга солувчи айрим қонунларга ҳам бир қатор қўшимча ва ўзгартишлар киритишга зарурат сезилмоқда.

Давра суҳбати иштирокчилари халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришдаги асосий воситалардан бири бўлган аграр соҳа алоҳида эътиборга лойиқ эканини, бунинг учун мавжуд барча имкониятлардан оқилона фойдаланиб, мавжуд муаммоларнинг бартараф этилиши лозимлигини таъкидладилар. Шунингдек, давра суҳбати мавзуи ва ундан кўзланган асосий мақсад юзасидан мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг қуйи палатадаги фракциялари ва депутатлик гуруҳи вакиллари ўзларининг Сайловолди дастурларида белгилаб олган аниқ мақсадлари доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Олимлар, соҳа мутахассислари ва тадқиқотчилар жалб этилган мазкур давра суҳбати сўнгида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 7204

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими