Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Оммавий ахборот воситалари истиқболи

Оммавий ахборот воситалари истиқболи

2010 йил 16 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Ҳудудий босма ОАВда фаолият юритаётган журналистларнинг марказий нашрларда малака оширишлари» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Тадбирда Конунчилик палатаси депутатлари, ОАВ вакиллари ҳамда Тошкент ва Сирдарё вилоятларининг ёш ижодкорлари қатнашди.

Давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад ёш журналистларга ОАВ соҳасига оид қонунчилик базаси ва уни такомиллаштириш истиқболлари ҳақида ахборот бериш, ёш қаламкашларнинг малакасини ошириш, мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсати, хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни фикрлар хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда, янада фаолроқ ёритишлари борасидаги вазифаларини атрофлича муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Эътироф этилганидек, бугунги кунда давлатамиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида ОАВ соҳасида мукаммал қонунчилик базаси яратилди. Бу эса, ўз навбатида, миллий матбуотимизга демократик тамойилларни кенг жорий этиш, таҳририятларнинг ижодий ва иқтисодий мустақиллигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Айтиш керак, ҳозирда 1200 га яқин оммавий ахборот воситасининг деярли ярмини нодавлат ОАВ ташкил этади.. Улар мамлакатимиздаги демократик янгиланишлар ва модернизациялаш жараёнларини мунтазам ёритишдек долзарб вазифани масъулият билан бажармоқдалар.

Шу маънода, тадбирда журналистларнинг ихтисослашувига эришиш, уларнинг касбий маҳоратини муттасил ошириб бориш зарурлиги ҳам айтиб ўтилди. Негаки, журналистларнинг айнан бир соҳани мукаммал билиши, айтиш жоизки, шу йўналишда тезкорлик ва холислик билан ёритилган материалларнинг изчиллигини таъминлайди. Қолаверса, аҳолини парламентдаги қонун ижодкорлиги жараёни билан мунтазам таништириб бориш, қабул қилинаётган қонунларнинг аҳамиятини кенг ёритишда журналистларнинг маҳорати муҳим ўрин тутади. Ушбу фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида семинар-тренинглар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, бу, ўз навбатида, парламент ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлайди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда журналистлар меҳнатини моддий ва маънавий жиҳатдан муносиб рағбатлантириш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу эса, шубҳасиз, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш ҳамда кучли фуқаролик жамиятининг изчил шаклланишида ижобий самара беради. Шунингдек, тадбир иштирокчилари бир қатор масалалар хусусида, яъни ОАВ соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, ОАВга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва бозор механизмларини жадал жорий этиш, уни янада эркинлаштириш, нодавлат матбуот нашрлари, радио, телевидение фаолиятини жонлантириш, уларнинг Интернет глобал тармоғига кириш имкониятларини кенгайтириш масалаларига ҳам атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Минтақалардан келган ёш журналистлар ушбу тадбирнинг Баркамол авлод йилида ўтиши муҳим аҳамиятга эгалигини, натижада улар ОАВ соҳасига оид қонунчилик базаси ва уни такомиллаштириш истиқболлари ҳақида, жамиятимизнинг барча жабҳаларида кечаётган ислоҳотларни ёритиш бўйича миллий матбуот фаоллигини ошириш борасидаги долзарб масалаларга оид ахборотга эга бўлганликларини таъкидладилар.


Кўришлар сони: 4548

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими