Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Бошқа тадбирлар

Эзгуликка йўғрилган ижод ва фаолият

Эзгуликка йўғрилган ижод ва фаолият

Ўз ижодини, ҳаётини ва ижтимоий фаолиятини халққа хизмат қилишга бағишлаш Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли шоир ва жамоат арбоби Эркин Воҳидов умр йўлидаги эзгу мақсад мужассами эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Эркин Воҳидов  таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  аъзолари,  ёзувчи ва шоирлар, илм-фан намояндалари, олимлар, шоирнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.  

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов очиб берди ва шоирнинг ижоди ҳамда мамлакатимиз парламентидаги фаолиятига тўхталиб ўтди. 

Таъкидланганидек, буюк ижодкор ва жамоат арбоби Э. Воҳидов ҳаётининг салкам 20 йили мамлакатимиз парламенти билан бевосита боғлиқдир. Эркин Воҳидов 1990 йилдан 1995 йилга қадар Ўзбекистон Олий Кенгашининг Ошкоралик масалалари қўмитаси раиси лавозимида фаолият кўрсатиб, мустақилликнинг дастлабки йилларидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини яратишга қаратилган қонунларни ишлаб чиқиш, давлат рамзларини қабул қилиш жараёнларида қўмита раиси сифатида ўзининг аниқ таклифлари, теран ва сермазмун фикрлари билан фаол иштирок этди.  Ошкоралик масалалари қўмитасининг раиси бўлганлиги сабабли парламентга келаётган таклифлар,  мурожаатлар ва шикоятлар  билан ишлаш, уларнинг ечимларини топиш борасида алоҳида жонбозлик кўрсатди.

Эркин Воҳидов 1995 йилдан 2005 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасига раислик қилди. Бу давр мобайнида у мамлакатимиз ташқи сиёсатини  белгиловчи кўплаб муҳим қонунларни қабул қилишда, давлатлараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳизмат қиладиган шартномаларни хаётга татбиқ этиш жараёнларида, шунингдек  мамлакатимиз парламенти билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари  парламентлари ва халқаро ташкилотлари  ўртасидаги ўзаро ва кўптомонлама манфаатли алоқаларни ривожлантиришда фаол иштирок этди. Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш йўлида бор куч-ғайратини, салоҳиятини ишга солди.

Шу билан бирга Олий Мажлиснинг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси аъзолигига сайланиб, қонунларнинг ўзбек адабий тилида равон, аниқ ва пухта ифодаланишини, атамаларнинг ўз ўрнида, тўғри қўлланилишини, миллий қонунчилигимизнинг халқчил бўлишини таъминлашга катта ҳисса қўшди.

 2005–2009 йилларда Эркин Воҳидов янги шаклланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг раиси лавозимида самарали фаолият юритди.

 Бу даврда ҳам у етук сиёсатчи,жамоат арбоби сифатида фан, таълим, маданият ва спорт соҳасидаги қонунларни такомиллаштириш ҳамда уларнинг жойлардаги ижросини назорат-таҳлил қилиш жараёнларига бошчилик қилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, олимлар ардоқли шоиримизнинг  бой маданий меъроси ва ижодига ҳам тўхталиб, унинг Ватанимиз озодлигини, халқимизнинг эркин, обод ва фаровон хаётини тараннум этадиган, инсон қадр-қимматини улуғлайдиган кўплаб шеърий асарлари, она тилимиз, миллий қадриятларимиз, буюк аждодларимизнинг меросини асраб-авайлашга, бунёдкор замондошларимизнинг фидокорона меҳнатлари, юртимиздаги улкан ислоҳотлар ва ўзгаришларга бағишланган публицистик мақолалари маънавиятимизнинг бебаҳо хазинасига айланганлигини қайд этдилар. Унинг парламентимизда олиб борган кўп йиллик самарали фаолияти эса ёш авлод учун катта мактаб бўлиб хизмат қилишини эътироф этдилар.

Тадбир иштирокчилари Эркин Воҳидов асарлари асосида ташкил этилган китоблар кўргазмаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида бевосита фаолият олиб борган хоналар билан танишдилар. 

Кўришлар сони: 581

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.02.2017
Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий...

14.02.2017
Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш инсон манфаатларига хизмат қилади

Жорий йилнинг 14 февраль куни Сурхондарё вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари...

13.02.2017
Аҳоли фаровонлиги бевосита халқ билан мулоқотлар орқали таъминланади

Жорий йилнинг 13 февраль куни халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда...

Тадбирлар тақвими