Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Орол денгизи муаммоси глобал характерга эга

Орол денгизи муаммоси глобал характерга эга

23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорликда халқаро давра суҳбати ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Республика давлат бошқаруви органлари таркибига кирувчи вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва давлат идоралари, Халқаро ташкилотлар, экология ва тиббиёт соҳасидаги ННТ ва ОАВ ходимлари иштирок этган тадбирда Орол денгизи муаммоси глобал характерга эга эканлиги, 1960 йилгача Орол денгизига Амударё ва Сирдарё сувлари қуйилиши ҳисобига майдони 68,9 минг кв.кмни, сув ҳажми 1083 куб.кмни ташкил этганлиги, бугунги кунга келиб унинг ҳажми 13 баравар, майдони 7 мартага қисқаргани, сув сатҳи эса 26 метрга пасайганлиги, сувнинг тузланиш даражаси ғарбий қисмида 120 г\л бўлса, шарқий қисмида 280 г\л ни ташкил этаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар намлик етишмаслиги натижасида жанубий Оролбўйидаги кўплаб майда кўллар қуриб қолганлиги, бу ўз навбатида 800 минг гектар майдонда жойлашган тўқайзорларнинг 90% ни ҳамда у ердаги ҳайвонот ва ўсимлик турларининг йўқолиб бораётганлиги, унинг қуриган тубида 5,0 млн.га яқин майдонда янги Оролқум чўли пайдо бўлиб, тузли оқ майдонлар вужудга келганлиги, вақти-вақти билан миллионлаб тонна қум, чанг ва тузларни юзлаб километргача тарқатадиган тузли бўронлар содир бўлаётганлиги хусусида иштрокчиларга батафсил маълумотлар бердилар.

Давра суҳбати давомида Орол денгизи фожеалари оқибатларини юмшатиш, халқаро меъёрлар ва қоидалар асносида трансчегаравий дарёлардан самарали фойдаланиш, ҳудуднинг экологик хавфсизлигини ва барқарор ривожланишини таъминлаш борасидаги

1. Алоҳида сув ҳавзалари тизимини ривожлантириш;

2. Оролнинг қуриган тубида ўрмонни ҳимояловчи тадбирларни ўтказиш;

3. Қорақалпоғистоннинг сув таъминоти дастурини амалга ошириш («Туямўйин» сув ўтказиш қурилмаси насос станциясини модернизациялаш);

4. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси популяциясини, шу жумладан сайғоқлар популяциясини қайта тиклаш, шунингдек, ушбу ҳудудда муҳофаза этиладиган ҳуддуларни кўпайтириш;

5. Экологик фожеа ҳудудларидаги аҳоли пунктларида янги технологиялар ва қайта тикланувчи экологик тоза энергияларни қўллаш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш каби қатор лойиҳалар таклиф этилди.

Баҳс-мунозаларга бой руҳда ўтган учрашув иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди.


Кўришлар сони: 5706

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими