Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ёшларга оид қонунчилик ёшлар нигоҳида

Ёшларга оид қонунчилик ёшлар нигоҳида

2010 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатининг мавзуси ана шундай номланди.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев давлатимиз раҳбарининг бевосита эътибори, саъй-ҳаракати билан мамлакатимиз келажагини белгилаб берувчи асосий куч бўлган баркамол авлодни вояга етказишда амалга оширилаётган ишлар, ёшларнинг маънан етук, жисмонан бақувват бўлиб вояга етиши учун барча шароитлар муҳайё қилингани ва зарур ҳуқуқий асослар яратилганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўндан ортиқ моддаси, «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар ёшларнинг комил инсон бўлиб вояга етишига ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг иккита қўшимча протоколини ва Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 138 ва 182-Конвенцияларини ратификация қилди. Бу ҳам мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин олиб, янада тараққий этиши йўлидаги мустаҳкам қадамдир.

— Ушбу давра суҳбатининг асосий мақсади, — деди қўмита раиси Акмал Саидов, — мамлакатимизда ёшларга оид қонунчиликнинг бугунги ҳолати ва Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишга тайёрланаётган «Вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг профилактикаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, аъзолари, мутахассислар, кенг жамоатчиликнинг фикр ва мулоҳазаларини билиш, уларни ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси билан таништиришдан иборат.

Маълумки, ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ўсмирлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини мустаҳкамлаш, ота-оналар ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларининг ўсиб келаётган авлод тарбияси учун масъулиятини ошириш юзасидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган тизимли ва изчил чоралар вояга етмаганлар ўртасида криминоген вазиятни тубдан яхшилаш имконини берди.

Болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базанинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг профилактикаси масалалари ҳукуматнинг алоҳида қарорлари, алоқадор вазирликлар ва идораларнинг идоравий ҳужжатлари билан тартибга солинади, бу эса ўз навбатида мазкур муаммоларни ҳал қилишга мутасадди бўлган идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, тизимли ёндашиш ва иш самарадорлигини оширишга етарлича имкон бермаяпти. Шу нуқтаи назардан ҳам «Вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг профилактикаси тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, давра суҳбатида «Камолот» ЁИҲ фаоллари, «Зулфия» номидаги давлат мукофоти соҳибалари, «Ниҳол» мукофоти совриндори ва ёш спортчиларимиз Ўзбекистонда ёшларга оид қонунчиликнинг бугунги ҳолати, амалдаги қонунларга киритилиши режалаштирилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, қонун лойиҳалари хусусида маълумот олдилар. «Баркамол авлод йили» Давлат дастури ҳамда ёшлар ҳаётига оид бошқа масалалар бўйича ҳамкорликдаги вазифалар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Давра суҳбатида Қонунчилик палатаси депутатлари, «Камолот» ЁИҲ фаоллари, сиёсий партияларнинг ёш етакчилари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва ОАВ вакиллари иштирок этди.



Кўришлар сони: 7951

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими