Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Аҳоли саломатлиги — доимий эътиборда

Аҳоли саломатлиги — доимий эътиборда

2010 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Соғлиқни сақлашга оид қонунчилик базасини такомиллаштириш — тизимни ислоҳ қилиш самарадорлигини янада ошириш гарови» мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур семинар ишида Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш, Адлия, Иқтисодиёт, Молия вазирликларининг масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда депутатлар, соғлиқни сақлаш тизимининг малакали мутахассислари томонидан соғлиқни сақлаш соҳаси норматив-ҳуқуқий базасининг ҳозирги ҳолати ва молиявий-иқтисодий жиҳатлари таҳлил этилди. Соҳада ҳозирги замон талабларига мувофиқ норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга доир долзарб масалалар қизғин муҳокама қилинди.

Cеминарда қайд этилганидек, одам танаси аъзо ёки тўқималарини кўчириб ўтказиш (трансплантация қилиш) билан боғлиқ операцияларни бажариш масалалари, бозор муносабатлари шароитида аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий суғурта, тиббий фаолиятни амалга ошириш, аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ молиявий-иқтисодий масалалар соғлиқни сақлаш тизимининг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш орқали ҳал этишни талаб қилади. Шу маънода семинар иштирокчилари томонидан «Одам танаси аъзо ва (ёки) тўқималарини кўчириб ўтказиш (трансплантация) тўғрисида»ги, «Репродуктив саломатлик тўғрисида»ги, «Тиббий суғурта тўғрисида»ги, «Тиббий фаолият тўғрисида»ги янги қонун лойиҳаларининг концепциялари ва нафақат беморларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, балки тиббиёт ходимларининг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга дахлдор бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Муҳокама якунлари бўйича мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасининг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган аниқ тавсиялар қабул қилинди.

Семинарда тиббиёт соҳасининг етакчи мутахассислари, тажрибали юристлар, иқтисодчилар ва бошқа тармоқларнинг мутахассисларидан иборат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳузуридаги экспертлар гуруҳи таркиби тасдиқланди.



Кўришлар сони: 7854

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими