Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Баркамол авлод тарбияси йўлида

Баркамол авлод тарбияси йўлида

2010 йилнинг 12 апрель куниЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан «Таьлим соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш: муаммо ва ечимлар» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида асосий эътибор таълим соҳаси ва ўқитиш жараёнининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ёшларга сифатли таълим-тарбия бериш ва бу борадаги мавжуд муаммолар ечимларига қаратилди.

Маьлумки, мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб республикамизда келажагимиз бўлмиш ёш авлодни тарбиялаш ва таълим бериш масалаларига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Бир қатор қонун ҳужжатлари, хусусан, «Таълим тўғрисида»ги Қонунва«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг қабул қилиниши бунинг яққол далилидир. Мазкур ҳужжатларнинг амалиётга татбиқ этилиши таълим тизимининг сифат жиҳатидан такомиллашувини таъминлади.

Шу ўринда айтиш керакки, 2010 йилги Давлат бюджети маблағларининг 34 фоизи айнан таълим соҳасига йўналтирилди. «Баркамол авлод йили» давлат дастурини амалга оширишга 8 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Моҳиятан кенг қамровли бўлган мазкур ҳужжат, барча таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари моддий-техника базасини янада мустаҳкамлашни назарда тутади.

Иштирокчилар томонидан таъкидланганидек, бугунги кунда узлуксиз таълим тизими ғояси миллий таълим моделининг асосига, объектив воқеликка айланди. Ёшларимиз касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий ўқув юртларининг бакалавриат, магистратура босқичларида малакали таълим олмоқдалар. Мамлакатимизда жаҳон стандартларига жавоб берадиган таълим тизими яратилди.

Бироқ, бу соҳада эришилган муваффақиятлар амалиётнинг таълимга нисбатан ортиб бораётган талабларини қондириш учун етарли эмас. Соҳада яратилган имкониятлар тўлиқ ишга солинмаяпти, улардан самарали фойдаланиш жамият тараққиётига хизмат қилади, дея қайд этишди депутатлар.

Қизғин баҳс жараёнида қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари вакиллари ўз электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда фикр юритар эканлар, таълим муассасаларининг дарслик ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлик даражаси, таълим жараёнига янги педагогик технологияларни кенг жалб этиш, устоз-мураббийларнинг баркамол авлод тарбиясидаги масъулиятини ошириш, шунингдек таълим-тарбия тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирликлар, Ўзбекистон Фанлар академияси, Бадиий академия, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими марказларининг раҳбар ва масьул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.



Кўришлар сони: 5462

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими