Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ишчи гуруҳи “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси устида жиддий ишламоқда

Ишчи гуруҳи “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси устида жиддий ишламоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Қонун лойиҳаси куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонуннинг ҳар бир моддаси алоҳида-алоҳида муҳокамадан ўтмоқда.

Қонун лойиҳаси маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ бўлган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, маъмурий қамоқни ўташ принциплари, тартиби, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, қонуний манфаатларини белгилаб бериш, шунингдек, уларда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига, умумқабул қилинган анъаналарга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонунда келтирилган айрим тушунчаларга изоҳ берамиз:

камера – махсус қабулхонада жойлашган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган хона;

махсус қабулхона – ички ишлар органлари тизимига кирадиган, маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш мақсадида маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса;

махсус қабулхона маъмурияти – махсус қабулхона фаолиятига раҳбарлик қилувчи махсус қабулхона бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;

махсус қабулхона ходимлари – маъмурий қамоқни ўташ режимини таъминлаш мажбуриятларини бажараётган ички ишлар органларининг сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибидаги шахслари;

маъмурий қамоққа олиш – шахсни жамиятдан вақтинча ажратиш шароитларида сақлашдан иборат ва уч суткадан ўн беш суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитларида жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун – ўттиз суткагача муддатга қўлланиладиган маъмурий жазо тури;

маъмурий қамоққа олинган шахс – маъмурий қамоққа олиниши тўғрисида қарор чиқарилган шахс.

Қўмита ҳузуридаги ишчи гуруҳи қонунни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида келиб тушган таклифларни ўрганиб чиқмоқда.



Кўришлар сони: 9329

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.08.2019
Марказий сайлов комиссиясига янги аъзолар сайланди

2019 йил 23 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат...

23.08.2019
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалламоқда

Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият...

22.08.2019
Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари муҳокама этилди

Қайд этилганидек, миллий ахборот соҳасининг либераллаштирилиши аҳолининг медиа саводхонлигини оширишга,...

Тадбирлар тақвими