Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

19.12.2012
Cайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақидаги қонун имзоланди

19 декабрь куни "Cайлов эркинлиги янада таъминланиши ва сайлов қонунчилиги янада ривожлантирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун имзоланди.

Назорат-таҳлил якунлари муҳокама қилинди 19.12.2012
Назорат-таҳлил якунлари муҳокама қилинди

2012 йил 19 декабрь куни Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари Қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг Интеллектуал мулк агентлиги тизимида ижросини ўрганиш бўйича ўтказилган назорат-таҳлил натижалари муҳокама қилинди.

18.12.2012
Хусусий банк институтлари тўғрисидаги қонун кучга кирди

17 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳуқуқий маданият – демократик юксалиш асоси 17.12.2012
Ҳуқуқий маданият – демократик юксалиш асоси

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамиятнинг асоси ва ҳуқуқий тизим етуклигининг кўрсаткичи мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

08.12.2012
Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.

07.12.2012
Халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш — бош мақсад

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида келаётган йил “Обод турмуш йили” деб эълон қилинди. Бундай эзгу мақсадлар халқимиз томонидан ўзгача шукуҳ, ёруғ юз, фахру ифтихор билан кутиб олинмоқда, кенг жамоатчилик ҳамда хорижлик мутахассислару экспертларнинг катта қизиқиши ва эътирофларига сазовор бўлмоқда.
Буни сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялари аъзолари фикр-мулоҳазаларидан ҳам билиб олиш мумкин.

05.12.2012
Мамлакатимиз тарақиётининг ҳуқуқий асоси

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма йиллик санасига бағишланган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – парламент қонунчилик фаолиятининг асоси» мавзусида семинар ўтказилди.

03.12.2012
Матбуот ва аҳолининг фуқаролик фаоллиги

Миллий матбуот марказида “Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва фуқаролик фаоллигини оширишда матбуотнинг ўрни ва аҳамияти” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

27.11.2012
ЮНИСЕФ ходимлари иштирокида давра суҳбати

2012 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда БМТ Болалар Фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ( ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 25 ва 29-моддалари ижросининг мониторинги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

27.11.2012
Мақсад: назорат-таҳлил йўлари самарадорлигини ошириш

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан 2012 йил 27 ноябрда “Интеллектуал мулк қонунчилигини такомиллаштириш: электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари ҳамда интеграл микросхемалар топологияларининг ҳуқуқий муҳофазаси масалалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

26.11.2012
Замонавий ахборот технологиялари тадбиркорлар хизматида

2012 йил 26 ноябрь куни ЎзЛиДеПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида «Тижорат фаолияти ва тадбиркорликда замонавий ахборот технологияларни қўллашни ривожлантириш: амалиёт ва қонунчилик» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

21.11.2012
Диққат! Ўзбекистонда Экожурналистика Республика танлови якунланишига 10 кун қолди!

Экожурналистика Республика танловига 2011 йилнинг 1 декабридан то 2012 йилнинг 30 ноябригача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ва эфирга узатилган ижодий ишлар тақдим этилиши белгилаб қўйилган. Миллий танлов шартларига асосан телевидение, радио, босма ОАВ, интернет йўналишларида ва бир неча махсус номинациялар бўйича ижодий ишлар қабул қилинади. Танловга келиб тушган ижодий ишларни оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик ташкилотларининг етакчи мутахассисларидан иборат ҳайъат аъзолари баҳолайдилар.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими