Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Автомобиль соҳасининг ҳолати ва истиқболлари

Автомобиль соҳасининг ҳолати ва истиқболлари
15 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг мажлисида Қонунчилик палатаси депутатлари ва кенг доирадаги мутахассислар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, «Ўзавтосаноат» АК бошқарувининг раиси У.Розуқуловнинг Автомобилсозликда ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва республикада тармоқни янада ривожлантиришга доир қонун ҳужжатларининг ижро этилиши тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Мажлисда таъкидландики, мамлакат раҳбариятининг автомобилсозлик соҳасини ва унинг инфратузилмасини яратиш тўғрисида Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида қабул қилинган қарори республикамизнинг автомобилларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга, бутловчи буюмларни маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқаришга, тармоқ ичидаги ва тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантиришга, аҳолининг ишда бандлигини оширишга қаратилган эди. Ўзбекистоннинг автомобилсозлик тармоғига баҳо берган ҳолда бугунги кунда ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришилган ютуқлари унга МДҲ мамлакатлари ўртасида пешқадамлик мавқеини эгаллашни таъминламоқда.
Асака автомобиль заводи базасида «Женерал Моторс» билан қўшма корхона, Тошкент шаҳрида «Женерал Моторс» билан двигателлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этилиши, автобуслар ва ўртача юк автомобиллари ишлаб чиқаришда «Итону» ва «Исузу» компаниялари билан ҳамкорлик қилиш, катта юк автомобиллари ишлаб чиқариш учун «МАН» компанияси билан қўшма корхона ташкил этилиши жаҳондаги автомобиль ишлаб чиқарувчилар билан шерикликни ўрнатиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижаси бўлди.
Маърузачи мажлис иштирокчиларига маълум қилдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 декабрда қабул қилинган «2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида»ги, 2008 йил 2 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Инвестиция дастури тўғрисида»ги, 2009 йил 12 мартдаги «2009-2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги қарорларини бажариш юзасидан амалга оширилган ишлар натижасида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар бўйича маҳаллийлаштириш даражаси бугунги кунда 50 фоиздан зиёдни ташкил этмоқда. 130 тадан ортиқ корхона ва ташкилот 950 дан зиёд номдаги бутловчи қисмларни етказиб бермоқда.
Мажлисда шунингдек кўпгина мамлакатларда ишлаб чиқаришни тўхтатишга олиб келган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг ишлаб чиқаришга ва автомобиллар сотувига таъсири масалалари ҳам муҳокама этилди. Таъкидлаб ўтилдики, пухта ўйланган ва ўз вақтида кўрилган чоралар туфайли бизнинг мамлакатимизда автомобиллар ишлаб чиқариш ва сотиш суръатларини сақлаб қолишга эришилди.
Мажлис иштирокчиларининг саволларига тўла-тўкис жавоблар берилди.

Кўришлар сони: 4678

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими