Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

«Миллий тил яшаса – миллат яшайди» мавзусида давра суҳбати

«Миллий тил яшаса – миллат яшайди» мавзусида давра суҳбати
2009 йил 19 октябрда Темурийлар тарихи давлат музейининг мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Миллий тил яшаса – миллат яшайди» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Бу йил ушбу санага йигирма йил тўлди. Бу тарихий ҳужжат ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилади, тилимизнинг имкониятларидан кенг фойдаланишга ҳуқуқий асос бўлди. Ўзбек тили мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий, сиёсий, маданий ва маърифий ҳаётида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди.
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши она тилимизнинг ривожланиши, ҳаётимизнинг турли жабҳаларига кириб боришига катта туртки бўлди. Жумладан,
- тилга маънавий-маданий мерос, умуммиллий бойлик, олий қадрият сифатида қараш каби ёндашув шаклланди;
- тилни миллий руҳ ва миллий имкониятлар асосида илмий тадқиқ этиш ҳаракати кучайди.
Давра суҳбатида сўз олганлар она тилимиз муқаддас ва мўътабар олий неъмат эканлигини алоҳида таъкидлаб, тилимизни асраб-авайлаш унга олий қадрият сифатида муносабатда бўлиш ҳар бир тил вакилининг бурчи эканлигини билдиришди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзМТДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, ҳудудий партия ташкилотлари ходимлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кўришлар сони: 8200

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими