Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Глобал муаммо депутатлар диққат-эътиборида

Глобал муаммо депутатлар диққат-эътиборида
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари томонидан “ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари ва уларни такомиллаштириш масалалари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Унда таъкидландики, ОИВ касаллиги бугунги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. Унинг салбий таъсири соғлиқни сақлаш тизимигагина эмас, балки мамлакатларнинг иқтисодий ва миллий хавфсизлигига ҳам жиддий хавф туғдирмоқда.
Республикамизда мазкур касалликнинг олдини олиш борасида мунтазам иш олиб борилмоқда. Ушбу соҳага оид барча муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масаласи ҳам босқичма-босқич такомиллаштирилмоқда. Соҳани тартибга солишга қаратилган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1999 йил 19 августда қабул қилинган.
Мамлакатимизда ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш масаласи доимо давлат эътибори ва назоратида бўлиб, бу борада жиддий, аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарєалишига єарши кураш самарадорлигини оширишга доир єўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ОИТСга қарши кураш борасида ягона тизимни шакллантириш, аҳолини ОИВ инфекциясидан ҳимоя қилиш ва унинг зарурий профилактикасини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чораларнинг сифати ва самарадорлигини оширишга асос бўлди.
Давра суҳбатида мазкур касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида уни юқтирганлик учун жавобгарликни такомиллаштириш, яъни айрим соҳа ходимларининг ўз касбий вазифаларини лозим даражада бажармаслиги натижасида ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун алоҳида жиноий жавобгарликни белгилаш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда тайёрланган ва Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳаси ҳамда мазкур соҳани тартибга солишга қаратилган бошқа қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кўришлар сони: 2638

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими