Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияси: халқаро амалиёт ва миллий тажриба

Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияси: халқаро амалиёт ва миллий тажриба
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияси: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.

Қўмита раиси М.Тешабоев олиб борган мазкур тадбирда “Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияси”нинг моҳияти, унинг норма ва талабларини Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўллаш амалиёти, Ўзбекистоннинг Австрия ва Хитойдаги элчихоналари мисолида хориждаги консуллик хизмати амалиёти ва тажрибалари тўғрисидаги маърузалар тингланди.

Ўзбекистон Республикаси томонидан дипломатик муносабатлари мавжуд бўлган 124 та давлат билан консуллик муносабатлари ўрнатилган. Бундан ташқари, 12 та давлат, шу жумладан Россия, Хитой ва Туркия, билан икки томонлама консуллик конвенциялари имзоланган.

Греция ва Таиландда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари бўлмаганлиги сабабли республикамизнинг ушбу мамлакатлардаги бош консулликларига дипломатик вазифалари ҳам юклатилган. АҚШ, Германия, Франция, Испания, Словакия, Япония ва Вьетнамда Ўзбекистон Республикасининг фахрий консуллари фаолият кўрсатишади. Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ, фахрий консулларнинг фаолияти мазкур мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси тегишли дипломатик ёки консуллик ваколатхоналари томонидан мувофиқлаштирилади.

2005-2008 йиллар ва 2009 йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида Ўзбекистон Республикаси консуллик хизмати томонидан 1 млн. дан ортиқ консуллик ҳаракатлари амалга оширилган, шу жумладан 665 мингдан ортиқ визалар берилган. Консуллик ҳаракатларининг 66,5 фоизини виза расмийлаштириш, қолганини эса фуқаролик, ФҲДЁ, нотариат ва паспорт алмаштириш масалалари ташкил этади.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1994 йил 6 майда ратификация қилинган “Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияси”нинг ўзбек тилидаги матнининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Конференция давомида қизиқарли мунозаралар ва савол-жавоблар бўлиб ўтди ва қатор амалий таклифлар билдирилди. Анжуман якунида Қўмита томонидан тақдим этилган тавсиялар лойиҳасини билдирилган амалий таклифлар асосида тўлдириш ва такомилига етказиш тўғрисида келишиб олинди.

Тадбир ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва девони ходимлари, қатор вазирлик ва ташкилотларнинг мутасадди раҳбарлари, экспертлар, мутахассислар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кўришлар сони: 9993

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

19.11.2019
ХДП фракцияси аъзолари қандай фикрда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши...

19.11.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда белгиланган...

Тадбирлар тақвими