Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

«Терроризмга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ва миллий қонунчилик»

«Терроризмга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ва миллий қонунчилик»
2009 йил 28 сентябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси иштирокида «Терроризмга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ва миллий қонунчилик» мавзуида конференция бўлиб ўтди.

Конференция ишида Қонунчилик палатаси депутатлари, Университет профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалари, оммавий-ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
Конференция доирасида миллий қонун ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқнинг тегишли нормаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Чунончи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси И.А.Коренев маъруза қилиб, Ўзбекистон терроризм кўринишларига, уни қўллаб-қувватловчи, молиялаштирувчи, таъминловчи ва йўналтирувчи манбаларга қарши кураш бўйича БМТнинг барча 13-та конвенциясига қўшилганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек Ўзбекистоннинг миллий қонун ҳужжатларини ривожлантириш масаласи ҳам очиб берилди. Бу борада Ўзбекистон терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда, шу жумладан ўз ҳудудида ана шу йўналишдаги ҳар қандай кўринишларнинг монанд равишда пайи қирқилишини таъминлайдиган ҳуқуқий базани такомиллаштирмоқда.

Конференция иштирокчилари таъкидлаб ўтдиларки, ҳозирги пайтда жиноий жавобгарликка тортиш билан бир қаторда республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жамоатчилик билан биргаликда одамларнинг диний-экстремистик оқимларга жалб этилишининг олдини олиш бўйича профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ҳудудида террорчилик фаолияти кўринишларининг пайини қирқиш, қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи моддалар келадиган йўлларни аниқлаш, ушбу тоифадаги жиноятларнинг олдини олиш, шу жумладан республикамизга экстремистик йўналишдаги ғояларни тарғиб қиладиган адабиётлар кириб келишининг олдини олиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод бўлган шахслар билан уларнинг алоқалари ва ниятларини ўрганиш, уларда барқарор ҳаётий нуқтаи назарни ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўғри тасаввурларни шакллантиришга қаратилган кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Кун тартибидаги барча муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Кўришлар сони: 5488

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими