Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

“Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар (халқаро тажриба)” мавзусида семинар

“Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар (халқаро тажриба)” мавзусида семинар

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар (халқаро тажриба)” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Уни қўмита раиси М. Тешабоев олиб борди.

Тадбирда таниқли ҳуқуқшунос ва сиёсатшунос олимлар томонидан тақдим этилган “Демократик сайловларнинг халқаро миқёсда умумэътироф этилган принциплари ва сиёсий партиялар” ва “Янги мустақил давлатларда сайлов ҳуқуқи халқаро принципларининг ҳаётга татбиқ этилиши жараёнлари (Ўзбекистон Республикаси мисолида)” деб номланган маърузалар тингланди ва улар атрофлича муҳокама этилди.

Маърузачиларнинг БМТ, ЕХҲТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган сайловларга тааллуқли асосий принцип ва мажбуриятларнинг муфассал юридик шарҳи, уларнинг ҳаётга татбиқ этилишида сиёсий партияларнинг роли, шунингдек сайлов ҳуқуқи бўйича умумэътироф этилган халқаро принцип ва мажбуриятларнинг Ўзбекистон қонунчилигидаги амалий ифодаси, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг янгича ҳуқуқий муҳит шароитидаги фаолиятининг партиялараро кесимдаги қиёсий таҳлили семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Мунозараларда сўз олган иштирокчилар томонидан таъкидланганидек, мамлакатимизда жадал суръатлар билан барпо этилаётган ҳуқуқий демократик давлат фаолиятида замонавий талабларга мос демократик сайловларни ўтказиш учун зарур шароитни яратишга қаратилган ишлар муҳим ўрин эгаллайди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқининг умумий, тенг, эркин, тўғридан-тўғри, ёпиқ овоз беришдан иборат халқаро принциплари тўлиқ рўёбга чиқарилди. Очиқ ва адолатли сайловларни ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ Конституция ва қонун устуворлигига асосланган ҳуқуқий шароитлар ва самарали процессуал кафолатлар яратилди. Сайловлар жараёнида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ва уларга риоя этилишини таъминлаб берувчи барча ҳуқуқий асослар барпо этилди. Сайлов ҳуқуқига оид халқаро принциплар миллий қонунчиликка сингдирилди, демократик сайловлар билан боғлиқ стандартлар Ўзбекистон қонунларининг узвий қисмига айлантирилди.

Бўлиб ўтган қизғин баҳс-мунозараларда, шунингдек Ўзбекистондаги парламент сайлови жараёнлари ва уларнинг тобора такомиллашуви, жамиятни янада демократлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш борасида юртимизда босқичма-босқич ва изчиллик билан олиб борилаётган узоқни кўзловчи кенг қамровли ишларнинг самарали натижаларидан эканлиги, умумэътироф этилган халқаро стандартлар, айниқса, мамлакатимизда бошланган навбатдаги парламент сайловига тайёргарлик шароитида яққол кўзга ташланиб тургани ва янада ёрқинроқ тарзда ўзини намоён этиб бораётгани қайд этилди. Шунингдек тадбир иштирокчилари томонидан мазкур жараёнларда айниқса сиёсий партияларнинг фаолияти, уларнинг мамлакатимиз сиёсий саҳнасида тутган ўрни ва роли тобора кучайиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.

Тадбир ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қатор давлат ташкилотлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, аспирант ва тадқиқотчилари ҳамда сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


Кўришлар сони: 4395

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

19.11.2019
ХДП фракцияси аъзолари қандай фикрда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши...

19.11.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда белгиланган...

Тадбирлар тақвими