Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ахборот-кутубхона ресурсларини шакллантиришнинг прогрессив усуллари ва омиллари

Ахборот-кутубхона ресурсларини шакллантиришнинг прогрессив усуллари ва омиллари
2009 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Ахборот-кутубхона ресурсларини шакллантиришнинг прогрессив усуллари ва омиллари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Республика ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинарда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Республика ахборот-кутубхона маркази, Ўзбекистон миллий кутубхонаси ҳамда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маълумки, истиқлол йилларида юртимизда Президент И.Каримов раҳнамолигида миллий маънавиятимизни тиклаш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда бугунги замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда кутубхона тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондиришга, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаб қолишга йўналтирилган принципиал янги ахборот марказлари барпо этилмоқда.

Семинарда маънавий-маърифий тарбия ишларини янги босқичга кўтаришда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларининг улкан аҳамияти алоҳида қайд этилди. Жумладан, сўзга чиқувчилар бугунги кунда халқимиз, энг аввало, ёш авлод қалби ва онгини турли таҳдидлардан асраш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар.

Иштирокчилар кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, электрон ахборот ресурсларини шакллантириш, нафақат шаҳар жойларда балки чекка ҳудудларда ҳам виртуал кутубхоналар ташкил этишни жадаллаштириш борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, давра суҳбатида ахборот кутубхона тизими фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси устида иш олиб борилаётгани қайд этилиб, депутатлар томонидан мазкур қонун лойиҳасида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларининг вазифалари аниқ белгиланиши, ахборот-кутубхона фонди уни шакллантириш ҳамда сақланишининг кафолатлари ҳақидаги бир қатор ҳуқуқий меъёрлар акс этирилиши лозимлиги тўғрисида таклифлар билдирилди.

Семинар иштирокчилари замонавий ва яхши жиҳозланган кутубхоналарнинг аҳоли интеллектуал, маданий, маънавий савиясини оширишдаги роли ва аҳамиятини таъкидлаб, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда умумтаълим мактаблари ҳузурида ахборот-ресурс марказларини ахборот ресурслари билан бойитиш, уларни “ZiyoNET”ахборот тармоғига улаш, ахборот-кутубхона ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасидаги айрим муаммоларни таъкидлаб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар билдиришди.

Маърузачилар ахборот-кутубхона ресурсларини шакллантиришда замонавий компьютер технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш, бу ишларни ташкил этишда китобхонларнинг қизиқиш ва интилишларига ҳамоҳанг бўлган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш, дунёда ахборот хуружлари кескинлашган шароитда миллий қадриятлар ва ўзлигимизни асраш, ёшлар онги ва маънавиятини шакллантиришда ахборот оқимининг таъсири ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида алоҳида тўхталдилар.

Семинар якунида ахборот-кутубхона ресурсларини шакллантириш борасида тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Кўришлар сони: 5139

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими