Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистонда Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ҳафталиги

Ўзбекистонда Ахборот-коммуникация технологиялари  (АКТ) ҳафталиги
22 сентябрь куни Тошкентда «InfoCom – 2009» Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди, ҳафталик 25 сентябргача давом этади. Уни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «АКТ сиёсати» лойиҳаси доирасида БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлари уюшмаси ташкил этдилар.

АКТ ҳафталиги иштирокчилари Ўзбекистонда АКТнинг аҳволи ва уни ривожлантириш истиқболларини, ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқарувига жорий этиш, электрон таълим ва инфратузилмани ривожлантириш муаммоларини, мамлакатимиздаги электрон тижорат истиқболларини муҳокама этадилар. Мунозаралар натижалари асосида Ўзбекистонда АКТни янада ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқилади, тегишли тавсиялар ва резолюция қабул қилинади.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистоннинг бу соҳадаги ютуқларини, АКТни ривожлантириш миллий дастурларини рўёбга чиқариш йўлларини, турмушнинг айрим соҳаларида АКТни жорий этиш ва инфратузилмани ривожлантириш тажрибасини муҳокама этиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, ахборот хавфсизлиги, ахборот-кутубхона ресурслари муаммолари ва бошқа долзарб масалаларга катта эътибор қаратилади. Ҳар йили ўтказиладиган тадбир Ўзбекистондаги АКТ соҳаси мутахассисларининг ҳам, яқин ва узоқ хориж мамлакатларидан бўлган халқаро экспертларнинг ҳам катта эътиборини ўзига қаратмоқда. Унда ҳар йили Ўзбекистон ва чет эл мамлакатлардан қарийб 400 вакил иштирок этмоқда.

Бир вақтнинг ўзида Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида 23-25 сентябрда Тошкент ва Нукус шаҳарларида «ICTEхро – 2009» ҳар йилги миллий ахборот технологиялари кўргазмаси ўтказилмоқда. Уни бир вақтда икки шаҳарда ўтказиш ғояси ахборот-коммуникация технологияларининг мамлакатимиз минтақаларига кириб бориш даражаси ўсганлигини кўрсатишга интилиш билан изоҳланади. Кўргазманинг иш кунлари видео-алоқа ташкил этилиб, ташриф буюрувчиларга иккала кўргазма экспонатлари билан танишиш имконияти яратилади.

Ҳар йили «ICTEхро – 2009» миллий ахборот технологиялари кўргазмаси мазкур соҳадаги энг муҳим воқеалардан биридир. Кўргазманинг иштирокчи компаниялари бу ерга келувчиларга АКТ соҳасидаги энг янги ишланмаларни намойиш этадилар, хилма-хил хизматлар ва ечимларни ҳавола этадилар. Мамлакатимиз компаниялари билан бир қаторда кўргазмада Россия, Украина, Хитой, Австрия, Германия, Корея, Венгрия ва бошқа мамлакатлар вакиллари иштирок этмоқдалар. Кўргазманинг ранг-баранг дастури бир қатор таълим дастурлари, давра суҳбатлари ва кўнгилочар тадбирларни ўз ичига олади.

«InfoCom – 2009» ҳафталиги Ўзбекистонда АКТни янада ривожлантиришга, мамлакатимизнинг бу соҳада халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 5846

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...

Тадбирлар тақвими