Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қишлоқ жойларда спортни ривожлантиришнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболи

Қишлоқ жойларда спортни ривожлантиришнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболи
2009 йил 18 сентябрь куни Бухоро вилояти Шофиркон туман Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Қишлоқ жойларда спортни ривожлантиришнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболи» мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Бухоро вилояти Болалар спорти жамғармаси туман бўлимлари раҳбарлари, Шофиркон тумани фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, талаба-ёшлар ва мураббийлар иштирок этдилар.

Йиғилишни Бухоро вилояти болалар спортини ривожлантирш жамғармаси раиси Исмоил Мирзаев кириш сўзи билан очди, шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Боймурод Юсуповнинг «Қишлоқ жойларда спортни ривожлантиришнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболи» мавзусидаги маърузаси тингланди.

Маърузада қишлоқнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, иқтисодиётнинг аграр сектори самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишига янги қудратли туртки бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлайдиган замонавий корхоналарни жадал барпо этиш масалаларига, қишлоқ жойларида замонавий спорт мажмуалари барпо этилаётганлигига, қишлоқда, аввало ёшларни иш билан таъминлаш, қишлоқ ёшларининг спортга бўлган қизиқишларини тўлароқ қондириш мақсадида ҳамда қишлоқ аҳолисининг манфаатларини янада ҳам тўлиқроқ таъминлашга қаратилган қонунчилик базаси ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш лозимлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, кейинги йилларда ёшларни оммавий спортга кенгроқ жалб этиш орқали аҳолимизнинг соғлигини яхшилашга доир бир қатор дастурлар давлатимиз томонидан амалга оширилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Депутат Рустам Тиллабоев ўз сўзида Давлат дастурида белгиланган ишларни, яъни қишлоқ жойларда 168 та болалар спорти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, болалар сув спортини ривожлантириш дастури асосида 6 та сузиш ҳавзасини қуриш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ишларини якунига етказиш, қишлоқ аҳолисининг даромадлари ва турмуш сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг кенг комплексини амалга ошириш мақсадида, шунингдек 2009 йил Ўзбекистон Республикасида Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан қабул қилинган дастурда белгиланган вазифаларни бажаришга – қишлоқдаги мактаблар ва коллежларнинг моддий-техника базасини янада ривожлантиришга, уларда таълим даражаси ва сифатини оширишга, 2009 йил учун аниқ манзилли қурилиш рўйхатига киритилган қишлоқ жойлардаги 96660 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 6 та академик лицей ва 164 та касб-ҳунар коллежларини фойдаланишга топшириш ишларига алоҳида урғу берилди.

Йиғилишда шунингдек Бухоро вилоятида 2003-2009 йилларда 58та спорт иншоотлари қуриб фойдаланишга топширилганлиги, шундан 12 таси янги спорт мажмуалари, 34 та умумтаълим мактабларида спорт заллари, 1та сузиш ҳавзаси, 11 таси капитал таъмирдан чиқарилганлиги, уларнинг 56 таси асосан қишлоқ жойларида эканлиги, 2 таси Бухоро ва Когон шаҳарларида барпо этилганлиги мамлакатимизда болалар спортига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги болаларнинг жаҳон спорти ареналаридан муносиб ўрин олаётганлигига замин бўлди. Айниқса кейинги йилларда бадиий гимнастикага алоҳида урғу берилаётганлиги,шу мақсадда Шофиркон, Ромитан, Олот, Пешку, Жондор туманларида барпо этилган бадиий гимнастика заллари алоҳида аҳамиятга эгадир. Болалар сув спортини ривожлантириш дастури асосида Бухоро вилояти Қоравулбозор туманида Нефтни қайта ишлаш заводи томонидан сузиш ҳавзаси қуриб фойдаланишга топширилганлигига ҳам эътибор қаратилди.

Ўзаро самимийлик ва ишчанлик руҳида ўтган мазкур тадбир сўнгида Шофиркон тумани фаоллари келгусида ҳам мана шундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб турилиши улар ўртасида ўзаро янада мустаҳкам алоқалар ўрнатилишига, парламент томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини тайёрлаш жараёнида уларнинг ҳам билвосита иштирок этишлари учун имкониятлар яратилишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.


Кўришлар сони: 8991

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...

Тадбирлар тақвими