Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

“Халқаро савдо алоқалари ва Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари”

“Халқаро савдо алоқалари ва Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари”
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (ТИАИСВ) ҳамкорликда ташкил этган “Халқаро савдо алоқалари ва Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Юртбошимиз И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарида ташқи савдо таркибида чуқур ижобий ўзгаришларни амалга оширишга муваффақ бўлинганлиги;

Ўзбекистонда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг оқибатларини олдини олиш ва юмшатиш имконини берадиган омиллардан бири сифатида келтирилгани, инқирозга қарши кураш чоралар дастури доирасида эса, жорий коньюнктура кескин ёмонлашиб бораётган ҳозирги шароитда экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатбардош бўлишини қўллаб-қувватлаш, айланма маблағларини тўлдириш учун корхоналарга Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 70 фоизидан ортиқ бўлмаган ставкаларда 12 ойгача бўлган муддатга имтиёзли кредитлар бериш вазифаларининг ҳал этилиши кўзда тутилгани;

шунингдек, жаҳонда кечаётган молиявий-иқтисодий инқирознинг мамлакатимизга таъсирини камайтириш ва Ўзбекистоннинг халқаро савдо бозоридаги манфаатларини ҳимоя қилиш ва миллий экспорт салоҳиятини оширишда кенг қамровли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири биринчи ўринбосари Н.Нажимовнинг “Ўзбекистон Республикасининг жаҳон мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги: устувор йўналишлар, манфаатлар ва шартномавий-ҳуқуқий манбалар” мавзусидаги таҳлилий-ахбороти орқали вазирлик томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида давра суҳбати иштирокчиларига батафсил маълумотлар берилди.

Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2009 йил биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор вазифаларини изчил амалга ошириш, шунингдек Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминлаш натижасида иқтисодиётнинг барқарор ва мувозанатлашган ўсишига эришилди. Бу давр ичида ялпи ички маҳсулот ҳажми 8,2 фоизга ўсиши суръатлари таъминланди. Экспорт қилувчи корхоналар айланма маблағларини тўлдириш учун тижорат банклари томонидан 81 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Экспорт қилувчи корхоналарга қайтариб берилган қўшимча қиймат солиғи 21 миллиард сўмни ташкил этди. Экспортни янада диверсификация қилиш ва янги ташқи бозорларга чиқиш натижасида 2009 йил 1 ярим йиллигида экспортнинг 13,4 фоизга ўсиши, савдо айланмаси 105% ва савдо балансининг қарийб 1,6 млрд. АҚШ долларилик ижобий сальдосига эришилди.

Халқаро савдо алоқаларида Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини таъминлашда жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида 2008 йил 2 декабрдаги Президент Қарори асосида Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш бошланганлиги эътироф этилди ва амалга оширилаётган ишлар атрофлича кенг ёритилди.

Вазирлик томонидан, шунингдек 2008 йил декабрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Товарларни халқаро олди-сотди шартномалари тўғрисида”ги Конвенциясининг (Вена,1980 йил, 11 апрель) ТИАИСВ томонидан ижро этилиши ҳақида” ўтказилган назорат-таҳлил фаолияти якунлари бўйича Қўмита қабул қилган Қарор ижросини таъминлаш жараёнлари юзасидан ҳам тегишли маълумотлар берилди.

Давра суҳбати иштирокчилари, ТИАИСВ юқоридаги масалалар юзасидан амалга ошираётган барча ишларни фақат Ўзбекистон манфаати таъминланиши асосида олиб бораётгани ва шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг биринчи ярмида миллий ишлаб чиқариш корхоналари экспорт салоҳияти 2,8%га, ташқи савдодаги ижобий баланс 1571,2 млн. АҚШ долларига тенглашганини алоҳида эътироф этган ҳолда вазирликнинг таҳлилий-ахбороти ва қўшимча маълумотлари юзасидан қатор тавсияларни билдирдилар.

Тадбир ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қатор вазирлик ва ташкилотлар вакилларидан ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари, мутасадди раҳбарлар, экспертлар, қатор мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


Кўришлар сони: 6677

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...

Тадбирлар тақвими