Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

14.05.2012
Жамоат фондлари соғлом турмуш тарзи муҳофазасида

2012 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Оролбўйи Генофондини муҳофаза қилиш жамоат хайрия фонди билан ҳамкорликда “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш: жамоат фондлари - ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал этишда самарали восита” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

14.05.2012
Оилавий тадбиркорлик – мустаҳкам оила пойдевори

www.xs.uzЖорий йилнинг 14 май куни Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Оилавий тадбиркорлик – мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 

12.05.2012
Журналистлар аккредитациядан ўтказилди

2012 йил 10 май кунидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Унга кўра, 131 нафар ОАВ вакилига ўрнатилган тартибдаги аккредитация гувоҳномаси топширилди. Мазкур рўйхат билан сайтнинг Ахборот хизмати бўлимида танишишингиз мумкин.

11.05.2012
Бюджет жараёни семинар иштирокчилари муҳокамасида

11 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда вазирликлар, идоралар раҳбарлари ҳамда мутахассислари, шунингдек депутатлар гуруҳи вакиллари иштирокида “Бюджет жараёни: миллий қонунчилик ва халқаро тажриба” мавзуида амалий семинар ташкил этди.

02.05.2012
Президент асари ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарини ўрганиш бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Миллий университети профессор - ўқитувчилари, иқтидорли талаба ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

28.04.2012
Грант олиш учун танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  Грант олиш учун танлов эълон қилади

27.04.2012
Пенсия таъминотининг ҳуқуқий асослари

2012 йил 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар кўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминотининг ҳуқуқий асослари: мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Экология муаммолари – ОАВ нигоҳида 27.04.2012
Экология муаммолари – ОАВ нигоҳида

Жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан «Атроф муҳит муҳофазасини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамияти» мавзуида конференция ўтказилди.

26.04.2012
Фуқаролар мурожаати – уни такомиллаштириш масалалари

2012 йил 26 апрель куни Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари: ижроси ва уни такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги семинари бўлиб ўтди.

23.04.2012
Тинчлик ва хавфсизликнинг – қонуний кафолати

2012 йил 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Қарши мухандислик-иқтисодиёт институтида “Тинчлик ва хавфсизлик минтақалараро барқарор ҳаётнинг кафолатидир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

20.04.2012
Замонавий ахборот технологиялари – давр талаби

Жорий йининг 20 апрель куни Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Сирдарё вилоятида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан ҳамкорликда “Замонавий ахборот коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш ва ривожлантиришнинг устувор вазифалари” мавзуида конференция ташкил этилди.

Ёшларнинг сиёсий онгги ва фаоллигини ошириш йўлида 18.04.2012
Ёшларнинг сиёсий онгги ва фаоллигини ошириш йўлида

18 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан “Ёш адолатчилар” Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, пойтахтдаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда “Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш – жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси” мавзуида семинар ўтказилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими