Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

27.06.2012
Фаол оммавий ахборот воситалари вакиллари тақдирланди

Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда парламент фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари тақдирландилар.

22.06.2012
Эркин ва обод Ватаннинг улуғ байрами

Ватанимиз тарихига мангу муҳрланган воқеалар кўп. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ана шундай тарихий эврилишлар ичида энг буюк воқеадир. Ўзбекистон мустақил давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топганига йигирма бир йил тўлмоқда. Бу йилларда халқимизнинг озод ва обод Ватан, янги давлат ва жамият барпо этиш йўлидаги буюк ишлари мужассам.

Маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликнинг самарали йўли 18.06.2012
Маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликнинг самарали йўли

2012 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ҳамкорлигида «ЎзМТДП фракциясининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш масалалари» мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Cуд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларига бағишланди 14.06.2012
Cуд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларига бағишланди

2012 йил 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилишнинг моҳияти ва аҳамияти» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

14.06.2012
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

2012 йилнинг 14 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан ҳамкорликда «Таълим муассасалари муаллимлари ва професор-ўқитувчиларининг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги роли ва ўрни» мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этди.

Муносабат ва эътироф: мамлакатлараро ҳамкорликнинг узилмас ришталари 13.06.2012
Муносабат ва эътироф: мамлакатлараро ҳамкорликнинг узилмас ришталари

Жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Хитой Халқ Республикасига бўлган расмий ташрифи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 12-мажлиси якунларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

12.06.2012
Банк кредитлари – оилавий тадбиркорлик ривожи йўлида

Жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида “Банк кредитларининг оилавий тадбиркорлик ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамияти” мавзусидаги амалий семинар ўтказилди.

12.06.2012
Фаолият натижалари таҳлилига бағишланди

Жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати ҳамкорлигида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар”га бағишланган матбуот конференцияси ташкил этилди.

Ёшлар тарбиясига эътибор – давр талаби 08.06.2012
Ёшлар тарбиясига эътибор – давр талаби

2012 йилнинг 8 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши билан ҳамкорликда “Замон ва тарих билан ҳамнафас бўлган ёшларни тарбиялаш – давр талаби” мавзуидадавра суҳбати ўтказилди.

Иқтисодий самарадорлик ошмоқда 08.06.2012
Иқтисодий самарадорлик ошмоқда

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил ҳамда 2012 йил 1-чораги якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси кўриб чиқилди.

Қонунчилик такомилига бағишланди 07.06.2012
Қонунчилик такомилига бағишланди

Жорий йилнинг 7 июнь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунни такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси 06.06.2012
Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси

2012 йил 5-6 июнь кунлари Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш: янги боғ ва токзорларга интенсив технологияларни жорий қилиш ҳамда унинг ҳуқуқий асослари” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими