Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

14.01.2016
Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмита раиси ўринбосари Акмал Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтган давра суҳбатида “Демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда ўзбек моделининг тутган ўрни” мавзуида маъруза билан иштирок этди.

14.01.2016
Мамлакатимиз тинчлиги ва барқарорлигининг мустаҳкам қалқони

“Туркистон” саройида 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. 

13.01.2016
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари – Ватанимиз ҳимоясининг мустаҳкам таянчи

– Қуролли Кучларимизни ислоҳ этишнинг энг муҳим йўналишларидан бири – офицер ва сержант кадрларни тайёрлайдиган, қайта тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган, интеллектуал жиҳатдан юксак, аналитик ва стратегик фикрлаш қобилиятига, жанговар ҳаракатларни моҳирлик билан режалаштириш салоҳиятига эга, қўл остидаги бўлинмаларни самарали бошқариш, уларда соғлом ахлоқий-руҳий муҳитни қарор топтиришга қодир бўлган профессионал ҳарбийларни шакллантиришни таъминлайдиган узлуксиз тизимни янада такомиллаштиришдан иборатдир, – дейди Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Ойбек Мамараҳимов.

13.01.2016
Ёшлик жўшқинлик ва жижоат, иштиёқ фаслидир

Юртимизда ҳар бир ёшнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланган. Қалбида иштиёқ, интилиш бўлган ёшларни давлатимиз кафтида тутиб, қўллаб-қувватламоқда. Қуйида мамлакатимиз ёшлари учун яратилаётган имтиёзлар, эришилаётган ютуқлар борасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг фикр-мулоҳазалари билан танишасиз.

31.12.2015
"Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президентимиз томонидан имзоланди

Мазкур Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 5 октябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2015 йил 4 декабрда маъқулланган. Жорий йилнинг 31 декабрь куни "Халқ сўзи" газетасида қонун матни тўлиқ ҳолда чоп этилди.

31.12.2015
Жамиятимиз тараққиётида ёшларнинг ўрни ва фаоллиги ошмоқда

Ёшлар ижод саройида “Жамиятимиз тараққиётида ёшларнинг ўрни” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда депутатлар, ўқувчи-талабалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. – Қонунчилик соҳасида ёшларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя этишга доир йигирмадан ортиқ қонун қабул қилиниб, ўттиздан ортиқ халқаро ҳужжат ратификация қилинди. Кўплаб янги ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ташкил этилди. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган узлуксиз ўқув-ишлаб чиқариш таълимининг яхлит тизими шакллантирилди, – дейди тадбирда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Қирғизбоев.

10.12.2015
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди

2015 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди.

09.12.2015
Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси

19.11.2015
Қонун лойиҳалари муҳокамасига жамоат ташкилотларини ҳамда ёшларни кенг жалб этиш масалалари муҳокама қилинди

2015 йилнинг 19 ноябрь куни Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Қонун лойиҳаларини ёшлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида муҳокама қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари” мавзусидаги давра суҳбати мана шу масаланинг амалий муҳокамасига бағишланди. 

14.11.2015
Мамлакатимиз бюджетининг ижтимоий йўналтирилганлиги

Ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг татбиқ этилиши “ўзбек модели” тамойилларига мувофиқ 2016 йилги Давлат бюджети олдинги йиллар бюджетлари сингари асосий устувор йўналишларидан бири сифатида ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришга қаратилган.

11.11.2015
Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қабул қилдилар

11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Мажлисда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов ҳамда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов маъруза қилдилар. 

31.10.2015
Ижтимоий шериклик — кўп қиррали ва самарали институт

Тошкентда “Аҳолининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Бельгия, Германия, АҚШ ҳамда бошқа давлатлардан экспертлар, шунингдек, Олий Мажлис палаталари, вазирликлар, идоралар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, ННТ, ОАВ, юртимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими