Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

16.08.2013
Экологик назорат ва халқаро тажриба

Тошкент шаҳар ҳокимлигида экологик назоратни амалга оширишда жамоатчилик иштирокини таъминлашга оид халқаро тажрибага бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, журналистлар иштирок этди.

29.07.2013
Пенсия таъминоти масалаларига бағишланган сайёр йиғилиш

2013 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар кўмитаси томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш шартлари ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Сирғали туман бўлимида сайёр семинар ташкил этилди.

28.07.2013
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Қонунчилик палатасидаги депутатлар гуруҳи томонидан киритилган “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонун лойиҳаси бўйича таклиф ва мулоҳазаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасига (green@parliament.gov.uz, info@eco.uz, тел.: 8(371)239-18-86, 239-45-19) йўллашингизни сўраймиз.


20.07.2013
Экологик назоратнинг асосий вазифалари

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Экологик назоратнинг асосий вазифалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

16.07.2013
Тадбирлар анонсига қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 16-19 июль кунлари бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақидаги анонс сайтнинг Ахборот хизмати тадбирлари бўлимида жойлаштирилди. 

06.07.2013
Қонун лойиҳалари экспертизаси – муҳим масала

Жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси “Қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш тартибининг муҳим жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Ҳуқуқий экспериментларни ўтказиш назарияси ва амалиёти муҳокама қилинди 05.07.2013
Ҳуқуқий экспериментларни ўтказиш назарияси ва амалиёти муҳокама қилинди

2013 йил 5 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги: илмий-назарий асослар ва халқаро тажриба” мавзуида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

26.06.2013
ОАВнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш

Жорий йилнинг 26 июнь куни Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “ОАВни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш - уларнинг эркинлиги, мустақиллиги ва иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.  

Фаол журналистлар тақдирланди 26.06.2013
Фаол журналистлар тақдирланди

Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати БМТнинг “Парламент ривожланишини қўллаб-қувватлаш” тараққиёт дастури лойиҳаси билан ҳамкорликда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб «Қонунчилик фаолиятини жамоатчиликка етказишда журналист маҳорати» мавзуида Парламент журналистлари клубининг йиғилишини ташкил этди.  

18.06.2013
Инновацион ривожланиш ва халқаро тажриба

Жорий йилнинг 18 июнь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан «Инновацион ривожланиш – давр талаби: хорижий давлатлар тажрибаси» мавзуда семинар ташкил этилди.

15.06.2013
Тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида

Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Республика Ҳарбий прокуратураси ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташаббуслари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

14.06.2013
Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!”

Куни кеча матбуотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори эълон қилинди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими