Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

23.10.2008
Суғурта бозорининг бугунги аҳволи ва ривожланиш стратегиясига бағишланган илмий-амалий конференция

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида суғурта бозорининг бугунги аҳволи ва ривожланиш стратегиясига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуман парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспексияси томонидан ташкил этилди.

20.10.2008
Суғурта бозорининг бугунги кундаги ҳолати ва келгусида ривожланиш стратегияси" мавзусидаги илмий-амалий конференция

2008 йил 20 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик папатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар кўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати дав¬лат "Суғурта бозорининг бугунги кундаги ҳолати ва келгусида ривожланиш стратегияси" мавзусидаги илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

20.10.2008
Банк-молия академиясидаги сайёр йиғилиш

2008 йил 20 октябр куни Ўзбекистон Рес¬публикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иктисодий ислоҳотлар қўмитасининг республика Банк-молия академиясида сайёр йиғилиши ўтказидци.

20.10.2008
Ўзбекистан банк тизимини ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларининг роли

2008 йил 20 октябр куни қуйи палатанинг Ахборот ва коммуникация технологиялари қўмитасининг Ўзбекистан банк тизимини ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларининг роли мавзусига бағишланган семинари ўтказилди.

10.10.2008
Номоддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар йиғилиши

2008 йил 10 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг номоддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

29.09.2008
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларни тузиш амалиётини такомиллаштириш масалалари мавзусида семинар

2008 йил 29 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар кўмитаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларни тузиш амалиётини такомиллаштириш масалалари мавзусида семинар ўтказди.

20.09.2008
Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция нормаларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати

2008 йил 20 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимлигида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги Ривожланиш дастури билан ҳамкорликда Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция (Нью-Йорк, 1952 йил 20 декабрь) халқаро нормаларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

19.09.2008
Электр энергетикасини, ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳамда уларни қонунчилик билан таъминлаш

2008 йил 19 сентябрь куни Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан "Электр энергетикасини, ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳамда уларни қонунчилик билан таъминлаш" мавзуида давра суҳбати ҳам ўтказилди.

19.09.2008
"Замонавий ахборот коммуникацияларининг ривожланиши ва ёшлар маънавияти" мавзуида давра сухбати

2008 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасида "Замонавий ахборот коммуникацияларининг ривожланиши ва ёшлар маънавияти" мавзуида давра сухбати бўлиб ўтди.

19.09.2008
"Ижро иши юритишни ислоҳ этиш - давр талаби" мавзуида илмий-амалий конференция

2008 йил 19 сентябрь куни Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш департаменти, Тошкент давлат юридик институти ҳамкорлигида "Ижро иши юритишни ислоҳ этиш - давр талаби" мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди Анжуманда ижро иши юритиш билан боғлиқ маърузалар тингланди. Сўзга чиққанлар, бошқа соҳаларда бўлгани сингари, ижро этишни ислоҳ қилиш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга ошириб келинаётгани-ни алоҳида таъкидладилар.

11.09.2008
"Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш - суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсадидир" мавзуида давра суҳбати

2008 йилнинг 11 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш - суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсадидир» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди

13.05.2008
Болаларга ғамхурлик -келажакка эътибор

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмитаси томонидан 2008 йилнинг 13 май куни ташкил этилган анжуман яқинда матбуотда эълон қилинган яна бир муҳим ҳужжат - Президентимизнинг "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастури тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифаларга бағишланди. "Бола ҳуқуқлари кафолати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва уни амалга ошириш механизми" деб номланган мазкур анжуманда инсон ҳукукдарининг таркибий қисми бўлмиш бола ҳуқуқлари ва уларнинг ҳимояси хусусида сўз борди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...

Тадбирлар тақвими