Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Суҳбат мавзуи – рапродуктив саломатлик 01.03.2011
Суҳбат мавзуи – рапродуктив саломатлик

2011 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Репродуктив саломатликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш – соғлом авлодни шакллантиришнинг ишончли омили” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

28.02.2011
Cеминар БМТ фаолиятига бағишланди

2011 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда «Тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда БМТнинг роли» мавзуида семинар ташкил этилди.

22.02.2011
Қонун лойиҳаси муҳокамаси

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси  томонидан тайёрланган “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда қабул қилииганидан кейин мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг жамоатчилик иштирокида ушбу қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилмоқда

18.02.2011
Касбга йўналтириш масалалари муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Абдулла Авлоний  номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини  ошириш Марказий институтида 2011 йилнинг 18 февраль куни “Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларини касбга йуналтиришнинг ҳуқуқий масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Пировард мақсад – инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш 18.02.2011
Пировард мақсад – инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш

2010 йил 18 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ташаббуси асосида Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбатида Президентимиз томонидан Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида илгари сурилган Концепцияда баён этилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишнинг моҳияти ва аҳамияти атрофлича муҳокама этилди.

«Экологик назорат тўғрисида»ги  Қонун лойиҳаси муҳокамаси 17.02.2011
«Экологик назорат тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузасида атроф муҳитни ҳимоя қилишни таъминлаш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва ўрнини белгилашга қаратилган “Экологик назорат тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вақти етганлиги алоҳида таъкидланган эди.

16.02.2011
Маҳалланинг роли ошиб бормоқда

2011 йил 16 февраль куни Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида Ўзбекистон Республикаси Олий МажлисиҚонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси “Маҳалла” жамғармаси ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти билан ҳамкорликда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги  қонунчиликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзуида жамоатчилик эшитуви шаклида илмий-амалий семинар ташкил этди.

14.02.2011
Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий механизмини яратиш – давр тақозоси

2011 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Фарғона вилояти ҳокимлигида «Жамоатчилик назоратининг очиқ фуқаролик жамиятини шакллантиришда тутган ўрни ва роли» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

14.02.2011
Мақсад: демократик ислоҳотларни ривожлантириш

2011 йил  14 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси      Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий   университети билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов  томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида эълон қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида назарда тутилган ғояларни амалга оширишдаги устувор вазифалар” мавзуида тадбир ўтказди.

13.02.2011
Фуқаролик жамияти институтлари ривож топмоқда

2011 йил 13 февраль куни Андижонда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Андижон минтақавий ахборот таҳлил маркази ҳамкорлигида “Мустақилликнинг 20 йиллиги: Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари тараққиётининг  таҳлили ва истиқболлари” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

12.02.2011
Конференция Тўрақўрғон туманида ўтказилди

12  февраль  куни  Наманган  вилояти  Тўрақўрғон  туманида  Олий  Мажлиси  Қонунчилик  палатаси  Демократик  институтлар, нодавлат  ташкилотлар  ва  фуқароларнинг  ўзини  ўзи  бошқариш  органлари  қўмитаси  ташаббуси  билан  ЎзХДП  ва  ЎзМТДП  нинг  парламентдаги  фракциялари  ҳамда  Фуқаролик  жамиятини  ўрганиш  институти  ҳамкорлигида ўтказилган  илмий – амалий  конференция  Ўзбекистон    Президенти И. Каримов томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда  демократик  ислоҳотларни  янада  чуқурлаштириш  ва  фуқаролик  жамиятини  ривожлантириш  концепцияси” асосида  фуқаролик  жамияти  институтларини  шакллантириш  ва  ривожлантиришнинг  ҳуқуқий  асослари” мавзуига  бағишланди.

Таълим сифатини ошириш-долзарб вазифа 11.02.2011
Таълим сифатини ошириш-долзарб вазифа

2011 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Таълим сифати ва меҳнат бозори талабларини уйғунлаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.05.2020
Қонун ижроси қай даражада бажарилган?

Айрим ташкилот, муассаса ва корхоналарда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилмаган....

27.05.2020
Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг...

27.05.2020
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқнинг расмий сайтида 2020 йил 18 май куни мазкур халқаро ташкилот томонидан...

Тадбирлар тақвими