Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

10.09.2009
"Бола ҳуқуқларини судгача бўлган босқичда таъминлаш"

2009 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган "Бола ҳуқуқларининг судгача бўлган босқичда таъминланиши" мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

09.09.2009
"Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг норматив-ҳуқуқий асослари ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш"

2009 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган "Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг норматив-ҳуқуқий асослари ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш" мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.Семинарни қўмита раиси ўринбосари Й.И.Толибов олиб борди.

27.08.2009
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг давра суҳбатлари

2009 йил 27-28 август кунлари Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ ҳамда Шаҳрисабз туман ҳокимликларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Мустақиллик биз учун - ўзлигимизни англаш, юрт тинчлиги ва барқарорлигининг, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигининг гаровидир» мавзусига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Давра суҳбатларида ҳар иккала туман фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

21.08.2009
“Тошкент матбуот нигоҳида”

2009 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан “Тошкент матбуот нигоҳида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

27.07.2009
Мустақиллик биз учун — ўзлигимизни англаш, юрт тинчлиги ва барқарорлигининг, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлиги, биз кўзлаган демократик жамият барпо этишнинг гаровидир

2009 йил 27 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасида давра суҳбати ташкил этилди. Жазони ижро этиш муассасалари шахсий таркиби вакиллари иштирок этган тадбир мамлакатимиз мустақиллигининг 18 йиллигига бағишланди.

10.07.2009
Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги ислоҳотлар

2009 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги ислоҳотлар” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

01.07.2009
Ноқулай экологик муҳитнинг инсон соғлиғига салбий таъсири

2009 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси парламенти билан ҳамкорликда ташкил этилган, ноқулай экологик муҳитнинг инсон соғлиғига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни муҳокама этишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

26.06.2009
Қишлоқ врачлик пунктларида даволаш-профилактика ишларининг сифат самарадорлигини ошириш масалалари

2009 йилнинг 26 июнь куни Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Қишлоқ врачлик пунктларида даволаш-профилактика ишларининг сифат самарадорлигини ошириш масалалари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш: илмий-назарий муаммолар ва уларнинг ечимлари 26.06.2009
Қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш: илмий-назарий муаммолар ва уларнинг ечимлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан шу йилнинг 26 июнь куни "Қонунлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш: илмий-назарий муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусига бағишланган конференция ўтказилди.

Парламент сайловлари: халқаро тажриба ва миллий амалиёт (БМТнинг "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси" ва "Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси" асосида) 26.06.2009
Парламент сайловлари: халқаро тажриба ва миллий амалиёт (БМТнинг "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси" ва "Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси" асосида)

2009 йил 26 июнь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда БМТнинг таррақиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда  ташкил этилган “Парламент сайловлари: ҳалқаро тажриба ва миллий амалиёт (БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” ва “Аёлларнинг сиёсий ҳуқулари тўғрисидаги конвенцияси” асосида)” мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.

Қурилишда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари 19.06.2009
Қурилишда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрда қабул қилган 4058-сонли Фармонини амалга ошириш бўйича тадбирлар доирасида 2009 йил 19 июнь куни «Қурилишда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари» мавзусида давра суҳбати ўтказди.

19.06.2009
Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасига таъсирини бартараф этишнинг йўллари ва чоралари


2009 йил 19 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг “Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасига таъсирини бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” мавзуига бағишланган семинари бўлиб ўтди. Семинар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилди


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими