Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги ислоҳотлар

Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги ислоҳотлар
2009 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги ислоҳотлар” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарни қўмита раиси А.Саидов олиб борди.
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда 18 ёшгача бўлган ёшлар умумий аҳолининг 40% ни, 30 ёшгача бўлганлар эса 64% ни ташкил этади. Шу маънода, аҳолимизнинг аксарият қисмини ташкил этадиган вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътиборни жалб этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Юртимизда болаларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, соғлом авлодни камол топтириш учун зарур бўлган барча шароит ва маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш, ўсиб келаётган авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган ижтимоий дастурлар устуворлигига айниқса катта аҳамият бериб келинмоқда.
Тадбирда маърузачилар таъкидланганларидек, баркамол авлод орзуси йўлида амалга оширилаётган барча-барча ишлар замирида келажакка, Ватан тақдирига масъуллик ётади. Мустақиллик йилларида вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясига доир қабул қилинган 100 дан ортиқ қонун ҳужжатлари халқаро стандартларга мосдир. Шулардан 10 таси Қонун, 33 таси Президент Фармони, 42 таси Вазирлар Махкамасининг Қароридир. Ўзбекистон Республикаси ёш авлоднинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид 38 та халқаро ҳужжатларнинг иштирокчисидир. Тадбирда сўзга чиққан депутатлар Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси фаолиятида қабул қилинган янги қонунлар ва мамлакатимизда шу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот беришди.
Семинар ишида Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, ЮНИСЕФ, нодавлат ташкилотлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кўришлар сони: 6711

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими