Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш: илмий-назарий муаммолар ва уларнинг ечимлари

Қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш: илмий-назарий муаммолар ва уларнинг ечимлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан шу йилнинг 26 июнь куни "Қонунлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш: илмий-назарий муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусига бағишланган конференция ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари билан бир қаторда қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти вакиллари, мутахассислар, олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Конференцияда қонунлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказишнинг ҳуқуқий асослари, бу соҳадаги миллий тажрибамиз, хорижий мамлакатлар тажрибалари, шунингдек қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказишнинг илмий-назарий масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидландики, Ўзбекистонда қонунлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида экспертиза ўтказишнинг тартиб таомиллари , шакллари батафсил кўрсатиб ўтилган. Қонунчилик жараёнининг барча босқичларида экспертизадан ўтказиш, айниқса ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш амалиёти ҳаётга тадбиқ қилинган. Бу ҳолатлар Ўзбекистонда қонунлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказишнинг ўзига хос миллий тажрибаси яратилганлигидан ва бу тажриба қонунларимизни пухта, сифатли бўлишига ва қабул қилинган қонунларимизни самарали ишлашига хизмат қилаётганлигидан далолат беради.

Конференцияда сўзга чиққанлар қонун лойиҳаларини экспертизадан, шу жумладан ҳуқуқий, илмий экспертизадан ўтказишнинг ўзига хос ўрни, амалий аҳамияти, эришилган ютуқлар ва бу соҳадаги муаммолар ҳақида алоҳида тўхталдилар. Шунингдек, ушбу йўналишга дахлдор қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурлигини, халқаро тажрибаларни янада кенгроқ ўрганиш лозимлигини таъкидладилар.


Кўришлар сони: 3707

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими