Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламент сайловлари: халқаро тажриба ва миллий амалиёт (БМТнинг "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси" ва "Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси" асосида)

Парламент сайловлари: халқаро тажриба ва миллий амалиёт (БМТнинг "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси" ва "Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси" асосида)

2009 йил 26 июнь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда БМТнинг таррақиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Парламент сайловлари: ҳалқаро тажриба ва миллий амалиёт (БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” ва “Аёлларнинг сиёсий ҳуқулари тўғрисидаги конвенцияси” асосида)” мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва халқаро ҳуқуқ нормаларида эътироф этилган ҳуқуқий механизмларни миллий қонунчилигимизга сингдириш, демократик сайловларда аёллар сиёсий ҳуқуқлари таминланиши борасида халқаро амалиёт ва миллий тажриба таҳлиллари, олиб борилган илмий ва амалий изланишлар натижалари муҳокамаларига бағишланган бўлиб, унда Қўмита раиси М. Тешабоев, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г. Маруфова, Ички ишлар вазирлиги академияси кафедра мудири Х.Одилқориев, шунингдек БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси экспертларининг сайлов тизимининг демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги аҳамияти, унинг турлари ва бу борадаги халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти юзасидан маърузалари тингланди.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси К. Адиловнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлрга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш Концепциясининг моҳияти ва уни амалга ошириш масалалари”га бағишланган маърузаси конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Конференция иштирокчилари ушбу Концепция ўз вақтида бевосита мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов ташаббуслари асосида сайлов қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба ишлаб чиқилгани ва Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқлангани, мамлакатимизда демократик принципларни ҳаётга татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳозирги босқичи талабларига тўла мос келувчи ҳужжат эканлиги ва у мамлакатимизда сайловларни қатъий қонун талаблари доирасида ўтказишни таъминлашга қаратилган чақириқ сифатида қабул қилиниши табиий эканлигини эътироф этдилар.

Тадбир ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон экологик ҳаракати масъул мутасадди ходимлари, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси экспертлари, Қўмита ҳузуридаги жамоатчилик эксперт гуруҳи аъзолари ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент давлат юридик институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ҳуқушунос олимлари, сиёсий партиялар ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.


Кўришлар сони: 9508

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими