Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қурилишда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари

Қурилишда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрда қабул қилган 4058-сонли Фармонини амалга ошириш бўйича тадбирлар доирасида 2009 йил 19 июнь куни «Қурилишда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари» мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек қатор вазирликлар, идоралар ва қурилиш мажмуи корхоналарининг кенг доирадаги мутахассислари қатнашдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари мамлакатимизда 2009 – 2012 йиллар учун мўлжалланган Инқирозга қарши дастурни амалга ошириш 2009 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналиши бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Йиғилиш қатнашчилари ҳозирги босқичда қишлоқда қурилиш объектларини барпо этишда янги, замонавий қурилиш материаллари ва конструкциялари қўллаш ҳамда йиғма, композицион ва майда блокли конструкциялардан фойдаланган ҳолда индустриал ва йиғма технологияларни кенг жорий этиш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.

Давра суҳбати иштирокчилари қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш имкониятлари ва истиқболларини катта қизиқиш билан муҳокама қилдилар.

Бу тармоқ Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан биридир. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси бўйича ҳар йилги ўсиш суръатлари камида 10–12 фоизни ташкил этади, 2008 йил якунларига кўра маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 846, 9 млрд. сўмни ташкил этди.

Қишлоқ жойларда барпо этилаётган объектларни жойлардаги ишлаб чиқариш ташкилотларининг имкониятини ҳисобга олган ҳолда арзон баҳоларда асосий қурилиш материаллари билан таъминлаш дастурнинг асосий вазифаларидан биридир.

Мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнларига янги самарали технологияларни жорий этиш учун имтиёзлар яратилган бўлиб, республикамизга олиб кириладиган технология ускуналари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари божхона тўловларидан, фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мулк солиғидан озод этилгандир.

Ҳозирги вақтда замонавий пардозлаш материалларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида (ҳар бирида 200 минг кв. метрдан) гипскартон, Бухоро (3 минг тонна) ва Тошкент (2 минг тонна) вилоятларида қуруқ пардозлаш қоришмалари, Қашқадарё (400 тонна) ва Самарқанд (50 тонна) вилоятларида алебастр ва қурилиш мели, Тошкент вилоятида (1 минг тонна) пластик материаллар ишлаб чиқарилмоқда.

Йиғилганлар амалга оширилаётган қурилиш ишларининг ва қўлланилаётган қурилиш материалларининг сифати ҳамда халқаро миллий страндартларига мувофиқлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ва бошқа вазифалар тўғрисида гапириб ўтдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари қурилиш соҳасидаги ҳар бир ходимнинг, айниқса, муҳандис-техник ходимлар ва барча даражадаги раҳбарларнинг фақат фаол иш олиб боришларигина қишлоқнинг, аҳоли пунктларининг қиёфасини ўзгартирибгина қолмай, балки жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таҳдиди ва хавфига муносиб қарши туриш, унинг иқтисодиётимизга салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш ҳамда бу инқироздан янада кучли, барқарор иқтисодиёт билан чиқиш ва шу асосда тобора ўсишга эришиш, аҳолимизнинг турмуш даражаси ва фаровонлигини янада оширишга доир вазифаларни изчил ҳал этиш имконини беради.


Кўришлар сони: 5184

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими